Чоповул, чаповул (чопмоқ, ғорат қилмоқ) — 1) Темурийлар, Шайбонийлар, Ўрта Осиё хонликлари қўшинида душман кучлари ёки қишлоқ ёхуд шаҳарларига қўққисдан ҳужум қилиб, уни парокандага учратиш мақсадида кенг қўлланган тактик амалиёт; 2) ғаним ҳарбий кучларига, унга тегишли объектларга тўсатдан ҳужум қилиб, ўлжа келтирувчи суворий гуруҳ. Бундай отлиқ гуруҳ, шунингдек, чоповулчи истилоҳи билан ҳам англашилган.