Шор тили — туркий тилларнинг уйғурўғуз гуруҳидаги хакас гуруҳчасига мансуб тил; Россия Федерациясининг Кемерово вилоятида, қисман Олтой ва Хакас Республикаларида тарқалган. Шорларнинг умумий сони 16,6 минг киши бўлсада, Шор тилида сўзлашувчилар 10 минг киши атрофида, холос. 2 та асосий лаҳжаси бор: мрасс ёки шимоли-ғарбий (хакас тилига яқин) ва кондом (олтой тилининг шимолий лаҳжаларига яқин).

Шор тили
Миллий номи Шор тили, Тадар тили
Мамлакатлар  Россия
Минтақалар Кемеров вилояти
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 2839[1]
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Хакас гуруҳи
шимолиёлтой гуруҳи
Алифбоси кирилл
Тил кодлари
ИСО 639-1 -
ИСО 639-3 cжс

Лексикасида овчилик терминологияси ривожланган, мўғулча ва русча ўзлашмалар учрайди. Шор тилининг мрасс лаҳжаси етакчи ҳисобланиб, адабий тил ана шу лаҳжа асосида шаклланган, ўтган асрнинг 20—30-йилларида унда бошланғич синфлар учун дарсликлар яратилган. Ҳозирги кунда Шор тили адабий тил сифатида мавжуд эмас, у фақат қабилауруғлар ичидаги сўзлашув тилидир. Шорлар ёзма адабий тил сифатида ўзларига яқин хакас тилидан, шунингдек, рус тилидан фойдаланадилар. Ёзуви 1927-йилдан рус графикаси асосида, 1930-йилдан лотин графикаси асосида, 1938-йилдан яна рус графикаси асосида шаклланган.

Адабиёт

  • Баскаков Н.А., Введение в изучение тюрских язмков, 2изд., М., 1969.

Шор тили (шор тилида аталиши Шор тили) — шор халқининг тили. Россиянинг Кемеров вилоятида тарқалган. Шор тилида гаплашувчилар сони 2839 киши (2010). Туркий тилларнинг хакас гуруҳига киради. Шор тилида 14 мингга яқин киши гаплашади (2001). Октябр революциясигача алифбоси бўлмаган. Шор тилида кирилл алифбосига асосланган илк алифбоси 1927-йили ташкил топган. Шор тилида 16-та жарангли, 25-та жарангсиз ҳарф бор. Шор тили хакас тилига яқин мрассу ёки заводиалектига ва олтой тилининг шимолий диалектига ўхшаш хондом ёки й-диалектига бўлинади. Адабий тили мрасса диалектига асосланган. Луғат таркиби томонидан хакас билан олтой тилларига яқин. Тил таркибида мўғул тили билан рус тилидан кирган сўзлар кўп учрайди. Шор тили — Олтой тоғининг шимолий диёрида яшайдиган оз сонли халқнинг оғзаки гапириш тили. Шорларнинг умумий сони — 16 572. Шор тили марасс ва кондам диалектларига бўлинади. Адабий тили шаклланмаган.

Шор алифбоси

Кириллча Лотинча Кириллча
1885 1927-1930 1930-1938 1938-1980 1980–ҳозирги алифбоси
А а А а А а А а А а
Б б Б б Б в Б б Б б
В в В в В в В в В в
Г г Г г Г г Г г Г г
Г г Г г Ƣ ƣ Г г Ғ ғ
Д д Д д Д д Д д Д д
Е е Е е Е е Е е
Ё ё
Ж ж Ж ж Ƶ ƶ Ж ж Ж ж
З з З з З з З з З з
И и, И и, Ѵ ѵ И и И и, Į į И и И и
Й й Й й Ж ж Й й Й й
К к К к К к К к К к
К к К к Қ қ К к Қ қ
Л л Л л Л л Л л Л л
М м М м М м М м М м
Н н Н н Н н Н н Н н
Ҥ ҥ Ҥ ҥ Н̡ н̡ Нъ нъ Ң ң
О о О о О о О о О о
Ӧ ӧ Ө ө Ө ө Ӧ ӧ Ӧ ӧ
П п П п П п П п П п
Р р Р р Р р Р р Р р
С с С с С с C c C c
Т т Т т Т т Т т Т т
У у У у У у У у У у
Ӱ ӱ Ӱ ӱ Й й Ӱ ӱ Ӱ ӱ
Ѳ ѳ Ф ф Ф ф Ф ф Ф ф
Х х Х х Х х Х х
Ц ц Ц ц Ц ц Ц ц
Ч ч, Ж ж Ч ч C c Ч ч Ч ч
Ш ш Ш ш Ş ş Ш ш Ш ш
Щ щ Щ щ Щ щ
ъ ъ ъ
Ы ы Ы ы Ь ь Ы ы Ы ы
ь ь ь ь
Э э Э э Ə ə, Е е Э э Э э
Ю ю Ю ю Ю ю Ю ю
Я я Я я Я я Я я

Манбалар