Chorsu
Чорсу (форсчада: чор — "тўрт", су —"бозор"; чорраҳадаги бозор жой) — 1) тарихий шаҳарларнинг асосий чорраҳасидаги одатда усти ёпиқ бўлган савдо-сотиқ жойи; аксари шаҳарнинг ўртасида қурилиб, марказий мужассамотга эга бўлган; 2) умуман савдо-сотиқ жойи. Уларнинг пайдо бўлиши шаҳарнинг ўзи каби қадимийдир. Мисрда "шаҳар" маъноси доира ичидаги чорраҳа шаклидаги иероглиф орқали ифодаланган. Қадимги Рим шаҳарсозлигида чорраҳа махсус иморат (тетрапил)лар билан ажратилган. Болқон мамлакатлари меъморчилигида Чорсу номи "чаршия" деб талаффуз этилади (масалан, Македониядаги Скопле ва Битола шаҳарларининг қадимги бозорлари). Шаҳрисабзда Чорсуларнинг яққол намунаси сақланган. Самарқанд Чорсуси ҳам тарихий шаҳарнинг савдо-сотиқ марказида, олти асосий кўча йўналишларининг кесишган жойида барпо бўлган (қаранг Чорсў). Бухорода Чорсулар "тоқ" ибораси билан машҳур: Тоқи заргарон, Тоқи саррофон ва бошқа. Тошкент, Шаҳрихон каби шаҳарларда Чорсу бинолари синчдан, ясси томли қилиб ишланган (сақланмаган). Хивада Чорсу дўконлари кўпроқ Ота ва Полвон дарвозалар кўчалари бўйлаб жойлашган эди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |