Чортоқ (4 тепалик) — Наманган вилояти Чортоқ туманидаги шаҳар, туман маркази. Темир йўл стансияси мавжуд.

Чортоқ
шаҳар
41°04′08″Н 71°48′55″Э / 41.06889°Н 71.81528°Э / 41.06889; 71.81528
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Наманган вилояти
туман Чортоқ тумани
Аҳолиси
52 800
Вақт минтақаси УТC+5
Chortoq xaritada
Chortoq
Чортоқ

Тарихи

Милодий ИИ асрдан бери маълум. Маълум бўлишича шаҳарга сўғдлар (сўғд савдогарлари) ва уларнинг авлодлари асос солган. 1976-йилда шаҳар мақомини олган.

„Чортоқ“ номи „4 тепалик“ (форсча: "чор"‎‎ — 4 ва ўзбекча: "тог', тоқ") — тепалик, тоғ деган маънони англатади. Қадимда шаҳар ҳудудида бир вақтнинг ўзида ҳарбий-мудофаа ва огоҳлантириш мақсадларида хизмат қилган 4 та сунъий равишда яратилган тепаликлар (тепаликлар) бўлган.

Ҳозир Чортоқнинг тўрт тепалигидан фақат иккитаси сақланиб қолган[1]. Тепаликлар муҳофаза ҳудудига олинган ва археологлар ва бошқа олимлар томонидан батафсил ўрганилиши кутилмоқда.

Географияси

Чортоқсой дарёсида, денгиз сатҳидан 600 – 650 м баландликда жойлашган. Чортоқ ҳудудидан Шимолий Фарғона канали оқиб ўтади. Қўқон — Андижон йўналишидаги темир йўл стансияси ўтган. Чортоқдан республика аҳамиятидаги Наманган — Чортоқ — Нанай автомобил йўли ўтган. Наманган шаҳридан 19 км шимолда, Чортоқсой водийсида жойлашган.

Аҳолиси

Наманган вилоятининг Намангандан кейинги ўринда турувчи иккинчи йирик шаҳри, Фарғона водийсидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарларидан бири.

1989-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра Чортоқда 35 615 киши истиқомат қилган. 2010-йилги маълумотларга кўра аҳолиси 52 800 кишига ўсган. 2016-йил ҳолатига кўра, аҳолиси 95,8 минг кишини ташкил этган, асосан ўзбеклар (шунингдек, уйғурлар, қирғизлар, руслар, татарлар ва бошқалар ҳам истиқомат қилади).

Иқтисодиёти

Анъанавий ҳунармандчилик, савдо, хизмат кўрсатиш, боғдорчилик ва узумчилик ривожланган. Гилос, беҳи, хурмо, турп, қизил сабзилари билан машҳур (бу ерда анъанавий равишда паловга фақат қизил сабзидан фойданишади). Чортоқликларнинг деярли барча ҳовлиларида райҳон ва шафтоли етиштирилади.

Чортоқда пахта тозалаш, минерал сув қадоқлаш заводлари, тикувчилик фабрикаси, автокорхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, 10 дан зиёд умумий таълим мактаби, маданият уйи, кутубхоналар, касалхона, поликлиника, босмахона ва бошқалар ишлаб турибди.

Шифобахш масканлари

Чортоқдан 7 км шимоли-шарқда 650 м баландликда, Чортоқсой соҳилида Чортоқ санаторийси жойлашган[2]. 1953-йилда Чортоқ минерал суви заводи очилган[3]. Ушбу минерал сув заводи Карлови Вари, Боржоми, Ессентуки ва бошқа маркали сувлар билан рақобатлашади. Болалар санаторийси ҳам ишлаб турибди. Санаторийда 15 хилдан кўпроқ даволаш усуллари қўлланади. Даволаш комплексига физиотерапия, иқлим билан даволаш, массаж, парҳез овқатлар ва бошқалар киради. Йиллик қуёш нури Кавказ ва Қрим курортларига нисбатан икки баробар ортиқ тушади (4800 соат, Сочида 1980, Налчикда 1710 соат). Даволаш учун жуда қулай иқлим мавжуд. Бу шароит санаторийда аэро ва гелиотерапия усулларида даволаш имконини ҳам беради. Ҳудуди кўкаламзорлаштирилган, боғ, мевазор ва ёнғоқзорлардан иборат[4].

Иқлими

Иқлими континентал. Ёзи иссиқ, қуруқ, қиши илиқ, қуёш нури кўп. Қуёшнинг юқори туриши натижасида булутли кунлар кам бўлади ва қуёш радиацияси 144,0 ккал/см2 га этади. Чортоқда январ, феврал ойларидагина температура 0°дан паст бўлади. Январнинг ўртача температураси —1,4°, энг паст температура —24°, июлнинг ўртача температураси 23°, энг юқори темепратура 39°. Йилига 277 мм ёғин тушади.

Манбалар

  1. ↑ „О'збекистон“. И.Решетников: Қадимги Чортоқ афсоналари ва сирлари (Ру). CентралАсиа. Қаралди: 2023-йил 9-март.
  2. ↑ „CҲОРТОҚ САНАТОРИЙАСИ“. ссв.уз. 2023-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июн 2023-йил.
  3. ↑ „Фотосаёҳат: Чортоқ шифобахш минерал суви қаерда ишлаб чиқарилади?“. кун.уз. Қаралди: 26-июн 2023-йил.
  4. ↑ "Чортоқ" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил