Чоштепа (русча: Чачтепа) – Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига асосан шаҳарча мақоми берилган[1].

Чоштепа
Шаҳарча
39°01′44.6″Н 66°48′37″Э / 39.029056°Н 66.81028°Э / 39.029056; 66.81028
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Шаҳрисабз тумани
Қачондан бери шаҳарча 2009
Вақт минтақаси УТC+5
Choshtepa xaritada
Choshtepa
Чоштепа

Этимологияси

Шаҳарча номи чош ва тепа сўзларининг бирикишидан таркиб топган. Чош бу эски туркийчада хирмон қилинган жой, омборхонадаги буғдой, арпа сингари донли маҳсулотларнинг уйиб тепа қилиб қўйилган ҳолати, устки қисми учли, қиррали шаклда тўпланган дон-дунлар маъносида қўлланади. Очиқ жойлардаги тупроқ, тошлардан уюм қилиб ҳосил қилинадиган тепалик, дўнгликлар, тупроқ уюми ёки эски қўрғон қолдиқларининг усти тупроқ билан ёпилган дўнглиги Чоштепа деб аталади. Чоштепалар одатда мудофаа ва назорат учун барпо этилади ҳамда шаҳар ёки қишлоқдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ёки қишлоқлар оралиғида қурилади.

Шунга кўра, Чоштепа бу ясама, сунъий тупроқдан қилинган тепалик яқинидаги қишлоқ, шаҳарча маъносида қўлланади[2].

Ўхшаш жой номлари

Ўзбекистон Республикасида бир нечаа тепаликлар Чоштепа номи билан аталади (Қашқадарё вилояти). Шунингдек шу номдаги маҳалла, гузар, метро бекати номлари ҳам мавжуд.

Аҳолиси

1-январ 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Оқтепа шаҳарчасида 3.4 минг нафардан ортиқ инсон яшаган. Бу 3 йил аввалги ҳисоб-китоб натижасидан 300 тага ортиқдир[3].

Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил эца ҳам, шаҳарчада тожик, қозоқ, қорақалпоқ ва бошқа миллат вакиллари яшайди.

Иқлими

Чоштепа шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, йиллик ўртача ҳарорат 14,7° C ни ташкил этади. Январ ойининг ўртача ҳарорати 0,8° C га, энг паст ҳарорати эса —26° C га тенг. Июл ойининг ўртача ҳарорати 28° C, энг юқори ҳарорати 43° C.

Ёғин миқдори

Шаҳарча ҳудудига йилига ўртача 545 мм миқдорида ёғин тушади. Вегетация даври – 219 кун давом этади

Манбалар

  1. ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
  2. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 311-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 151-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.