Жосеон (айнан – тонгги гўзаллик) – Корея тарихидаги илк давлат (милоддан аввалги тахминан 1минг йиллик). Дастлаб Жосеон – қабила ёки қабила иттифоқи томонидан барпо этилган. Милоддан аввалги И аср охирида Жосеон Хитойдаги Ханъ сулоласи томонидан босиб олинган. Хитой босқинчиларига қарши кураш жараёнида, милоднинг бошларида Когурё, Пекче ва Сила каби илк ўрта аср маҳаллий давлатлари шаклланган. Жосеон корейс давлатининг номи сифатида Ли сулоласи қарор топиши билан (1392) вужудга келган ва 1897-йил Кореяни Техан империяси деб қайта номланишига қадар сақланиб қолган. КХДР барпо этилиши билан „Жосеон“ атамаси республиканинг расмий номи таркибига кирган (Жосеон минджуджуий инмин конхвагук).