Чой бутаси.
Чой ишлаб чиқарувчи мамлакатлар.

Чой (хитойча: 茶) — чой бутаси баргларини, ҳасларини бир неча дақиқага иссиқ сувда ивитилишидан тайёрланадиган ичимлик.

Ҳақиқий чойнинг асосий тўрт тури мавжуд:

Етиштириш ва йиғиб олиш

Чойни тайёрлаш учун хомашё сифатида махсус плантацияларда кўплаб миқдорда ўстириладиган чой бутасининг баргларидан фойдаланилади. Чой етиштириш бўйича энг кўп улушга эга бўлган Хитой, Ҳиндистон ва Африкада йилига тўрт маротабагача ҳосил йиғиб олинади. Аввалги икки ҳосилдан олинадиган чой энг кўп қадрланади. Чой етиштириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳудудларнинг шимолий чегараси тахминан собиқ совет иттифоқининг жанубий республикалари (Озарбайжон, Грузия) ёки Россиянинг Краснодар ўлкаси кенгликларидан ўтади.

Юқори навли чойлар учун хомашё унчалик катта бўлмаган (тахминан 0,5 га майдонда) тоғ ёнбағирларидаги тарқоқ ҳолда жойлашган плантацияларда ўсади, шу сабабли, баргларни йиғиш ишларига бир плантациядан бошқасига ўтиш зарурияти ҳам қўшилади[1]. Чой барглари қўл билан йиғилади ва навларга ажратилади. Теримчиларнинг меҳнати етарлича оғир ва бир хил йўсиндаги иш ҳисобланади: тайёр қора чойнинг ва хом баргнинг масса нисбати — тахминан ¼ ни ташкил қилади, яъни бир килограмм чой тайёрлаш учун тўрт килограмм барг йиғиш керак бўлади (тахминан 2000 дона барг). Теримчилар учун барг терими меъёри кунига 30—35 кг ни ташкил қилади, бунда сифат стандартларига риоя қилиш ва буталардан фақат керакли баргларнигина олиш талаб қилинади.

Қўлда териш зарурияти чойни етиштириш имкониятларини чегаралайди: қўлда териш теримчиларнинг қўл меҳнати нархи етарли даражада паст ва етарли даражада юқори самарадорликка эга бўлган ҳудудлардагина мантиққа эга. Чой баргини териш ва навларга ажратишни механиациялаштиришга бир неча бор ҳаракат қилиб кўрилган, хусусан, СССРда 1958-йилдаёқ механизациялашган чой териш агрегати яратилган эди, бироқ механизациялашган терим технологияси ҳанузгача охиригача етказилмаган: комбайнлар ёрдамида терилган баргларнинг сифати жуда хам паст бўлади, бунинг асосий сабаби — агрегатлардаги бегона ҳатти-ҳаракатларнинг кўплигидадир, шунинг учун ҳам бундай теримдан ё энг паст навли чойни ишлаб чиқариш учун, ёхуд келгусида кофеин ва чой таркибидаги бошқа моддаларни ажратиб олиш мақсадида фармасевтика саноати учун фойдаланилади[2].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „География чая“. гео.1септ.ру. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
  2. ↑ „Чай с подоконника“. нкж.ру. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.