Чрис Реэд (Талаффузи: Крис Рид; 1989-йил 7-июл, Каламазу, Мичиган — 2020-йил 14-март Мичиган) — муз устида рақс мусобақаларида қатнашган япониялик фигурали учувчи. Кана Мурамото билан биргаликда Япониянинг уч карра чемпиони (2016—2018), жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (2017), Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби (2017), Тўрт қитъа чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди (2018) ва Олимпия ўйинлари иштирокчиси (2018) бўлган.

Чрис Реэд
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Чрис Реэд
Давлат Yaponiya bayrogʻi Япония
Бўйи 185
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 164,38
Қисқа дастур 65,65
Эркин дастур 98,73

Реэд муз устида биринчи марта синглиси Cатҳй билан шерикликда рақсга тушган. Биргаликда ўтказган йиллари давомида улар етти карра Япония чемпиони (2008-2011, 2013-2015), Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори (2011), жамоавий жаҳон чемпионати ғолиби (2012) ва иккита Олимпиада иштирокчиси (2010, 2014). 2015-йилда Cатҳй ўзининг спорт фаолиятини якунлади, шундан сўнг Чрис Кана Мурамото билан уч мавсум давомида конкида учди.

Фаолияти

2006—2007-йилги мавсумдан бошлаб Cатҳй Реэд ва Чрис Японияни халқаро майдонда ҳимоя қилган. Бундан ташқари, улар ўсмирлар дарсажаси босқичини ўтказиб юбориб, дарҳол „катталар“ тоифасида рақобатлаша бошладилар.

Кана Мурамото билан Реэд жуфтиги НҲК Тропҳй турнирининг Гран-при босқичида дебют қилиб, охирги ўринни эгаллади. Йил якунида улар мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Жуфтлик январ ойи бошида Полшада бўлиб ўтган Несқуик кубогида иккинчи ўринни эгаллашди, шу билан бирга олдинги барча ютуқларини яхшилашди. Улар ишонч билан чемпионатга йўлланма олди. Тайпейда ўтказилган қитъа чемпионатида жуфтлик шимолий америкаликлардан ташқари энг яхши раққослар қаторига киришди. Бостонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Муромото ва Реэд қисқа дастур бўйича ўз ютуқларини яхшилаш билан бирга финалчилар қаторидан жой олишди[1].

Жуфтлик АҚШда ўтказилган Олимпия олдидан янги мавсумни сентябр ойи ўрталарида Салт Лаке Cитй шаҳрида бўлиб ўтган турнирда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда бошлади[2]. Шу билан бирга, улар қисқа дастур ва якуний натижа бўйича олдинги ютуқларини яхшилашди. Октябр ойи ўрталарида япон жуфтлиги Чикагода бўлиб ўтган Гран-при босқичида чиқиш қилишди ва турнир жадвалининг ўртасидан жой олди. Декабр ойи охирида Осакада бўлиб ўтган миллий чемпионатда Мурамото ва Реэд ўтган йилги муваффақиятини ишонч билан такрорлашди[3]. 2017-йил январ ойи бошида япониялик жуфтлик Полшада Нестле Несқуик кубоги мусобақасида иштирок этиб, учинчи ўринни эгалладилар, шу билан бирга улар умумий ва эркин дастурда эришган олдинги ютуқларини яхшиладилар. Феврал ойи ўрталарида жуфтлик Жанубий Кореянинг Гангнеунг шаҳрида қитъа чемпионатида иштирок этиб, кучли ўнталикдан жой олишди. Бир ҳафта биттаўтгач, улар Саппорода 8-қишки Осиё ўйинларида иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Март ойининг охирида япониялик фигурали учувчилар Ҳелсинкида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашишди, аммо финалга чиқа олишмади. Уч ҳафта ўтгач, жамоавий жаҳон чемпионатида япониялик жуфтлик умумий ва қисқа дастурда эришилган олдинги ютуқларини яхшилашди. Бундай натижа Япония терма жамоасининг олтин медалларни қўлга киритишига ёрдам берди[4][5].

Натижалари

Cатҳй Реэд билан
Мусобақа 05/06 06/07 07/08 08/09 09/10 10/11 11/12 12/13 13/14 14/15
Халқаро
Олимпиада - муз устида рақс 17 21
Олимпиада - жамоа 5
Жаҳон чемпионати 16 16 15 13 24 20 18 22
Тўрт қитъа чемпионати 7 7 7
Гран-при Япония 8 8 7 7 7 5 6 6
Гран-при АҚШ 9 7 5
Небелҳорн Тропҳй 4 7
Загребнинг Олтин Конкиси 4 5 9
Wорлд Теам Тропҳй 3 1 3 3
Осиё ўйинлари 2
Торун Cуп 2 4
НРW Тропҳй 2
Миллий
Япония чемпионати 2 1 1 1 1 1 1 1
АҚШ чемпионати (Роокиэс) 1
Кана Мурамото билан
Мусобақа 15/16 16/17 17/18
Халқаро
Олимпиада - муз устида рақс 15
Олимпиада - жамоа 5
Жаҳон чемпионати 15 23 11
Тўрт қитъа чемпионати 7 9 3
Гран-при Япония 7 9
Гран-при АҚШ 8 7
Небелҳорн Тропҳй 2
У.С Cлассиc 2 3
Wорлд Теам Тропҳй 1
Осиё ўйинлари 2
Торуń Cуп 2 3
Миллий
Япония чемпионати 1 1 1

Манбалар

  1. ↑ „Чемпионат мира. Пападакис и Сизерон победили, Майя и Алекс Шибутани — 2-е, Синицина и Кацалапов — 9-е.“. 24-октабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-апрел 2016-йил.
  2. ↑ „УС Интернатионал Cлассиc. Танцы на льду. Хаббелл и Донохью победили, Мурамото и Рид — 2-е.“. 20-сентабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2016-йил.
  3. ↑ „Скате Америcа. Танцы на льду: Шибутани победили, Боброва — Соловьев третьи.“. 1-ноябр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октабр 2016-йил.
  4. ↑ „Командный чемпионат мира. Танцы на льду. Чок и Бейтс выиграли короткую программу, Боброва и Соловьев третьи.“. 6-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-апрел 2017-йил.
  5. ↑ „Командный чемпионат мира. Танцы на льду: Уивер и Поже выиграли произвольный танец, Боброва и Соловьев третьи.“. 6-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-апрел 2017-йил.