Christian Doppler
Кристиан Андрес Допплер (1803-йил, 29-декабр – 1853-йил, 17-март) [1] – австралиялик математик ва физик. У физикада мавжуд допплер эффекти деб номланган ҳодисани аниқлади, унга кўра кузатувчи қабул қилаётган тўлқин частотаси қабул қилувчи ва манбанинг нисбий тезлигига боғлиқ.
| Кристиан Допплер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
29.11.1803 Залсбург, Муқаддас Рим Империяси |
| Вафоти |
17.03.1853 Ломбард қироллиги - Венеция, Австрия Империяси |
| Машҳур ишлари | Допплер эффекти |
| Турмуш ўртоғи |
Матилда Стурм (турм. 1836) |
Биографияси

Ёшлиги ва таълими
Допплер 1803-йилда Залсбургда (ҳозирги Австрияда) туғилган. Допплер Иоган Евангелист Допплер ва Тересиа Силизнерларнинг иккинчи ўғиллари эди. Допплернинг отаси Иоган Допплер Залсбургда учинчи авлод тош йўнувчиси эди[2]. Ёш Допплер оиласи савдо алоқаларида садоқат кўрсатди[3]. Лекин унинг соғлиғи ёмонлиги туфайли отаси уни бизнес одами бўлишга руҳлантирарди. Допплер илк бошланғич таълимини 13 ёшида бошлаган[4]. Битиргандан сўнг Линздаги ўрта мактабга кўчиб ўтди[5]. Допплернинг математикага қобилиятини Залсбургдаги математик Симон Стампфер кашф этди. Унинг тавсиясига кўра, Допплер 1822-йил Венадаги Политехника Институтида ўқиш мақсадида мактабдан таътил олди[6] ва 1925-йилда Залсбургга мактабни тамомлаш учун қайтиб келди[7]. Мактабни тамомлагандан сўнг Залсбургда фалсага, Вена университети ва ҳозирги Вена Технология институтида эса математика ва физика йўналишида тахсил олди. 1829-йилда Вена Политехника Институтида Профессор Адам Вон Бургга ёрдамчи сифатида иш бошлади, бу ерда у ўз илмий изланишларини давом эттирди[8]. 1835-йилда академияда ишлаш мақсадида АҚШга кўчиб ўтишга қарор қилди[9]. АҚСҲга кетишдан аввал унга Прагада, мактаблардан бирида ўқитиш таклифи берилди ва бу иш уни Европада қолишга сабаб бўлди[10]. Кўп ўтмай 1837-йилда Прага политехника университетида (ҳозирда Прагадаги Чехия Техника Университети) математика ва геометрия бўйича профессор-ўқитувчи вазифаси топширилди. 1841-йилда тўлиқ профессорлик лавозимини олди[2].
Оиласи
1836-йилда, Заргар Франс Штурм қизи Матилда Штурм билан турмуш қурди[11]. Допплер ва Матилда 5 фарзанд кўришди. илк фарзанд – Матилда Допплер 1837-йилда таваллуд топди. Допплернинг фарзанди Людовик Допплер 1838-йилда туғилган. Икки йилдан сўнг, 1840-йилда Адолф Допплер туғилди, тўртинчи фарзанд Берта Допплер эса 1843-йилда. Уларнинг охирги фарзандлари Ҳерман 1845-йилда таваллуд топди[2].
Допплер эффектининг ривожланиши


1842-йил, 38 ёшида, Допплер Роял Боҳеман илмий тадқиқотлар жамиятида лексия берди ва тез орада унинг Üбер дас фарбиге Личт дер Доппелстерне унд эинигер андерер Гестирне дес Ҳиммелс мақоласи нашрдан чиқди[2]. Бу мақолада Допплер ўз принсипи (кейинчалик, Допплер эффекти номи билан таънилди) ғоясини илгари сурди. Унга кўра қабул қилинувчи тўлқин частотаси қабул қилувчи ва тўлқин чиқарувчи манбаланинг ўзаро нисбий тезлигига айтиб ўтилган. У кейинчалик бу ғоя билан иккиламчи юлдузлардан қабул қилинадиган кўза кўринадиган нурларнинг частотасини ҳам изоҳлаб берди (бу ғоянинг кейинроқ хатолиги исботланган). Допплер шунингдек, агар юлдуз радиал тезликда сониясига 136 минг километрдан ошса, у инсон кўзи учун кўринмай қолишига ишонарди, гарчи бу ғоя хато эди[13].
Кейинги ҳаёти
Допплер Прага Политехникада профессор сифатида ишлашни давом эттирди, математика, физика ва астрономияга оид 50дан ортиқ мақола нашр эттирди. 1847-йилда Прагадаги университетни тарк этиб, Селмечбанядаги Кончилик ва Ўрмончилик академиясида математика, физика ва механика профессорлиги мақомида ишини давом эттирган.
Допплер тадқиқотлари 1848-йилги Венгрия инқилоби даврида тўхтаб қолди. 1849-йилда Венага қочиб ўтди[1] ва Вена университетида Амалий Физика Институти бошлиғи этиб тайинланди. У ерда Франз унгер билан биргаликда, 1851-1853-йилларда тахсил олган генетика отаси Грегор Менделга дарс берди[14].
Ўлими
1853-йил, 17-март куни Венецияда, 49 ёшида вафот этди (Венеция ўша вақтда Австрия Империясининг бир қисми бўлган). Унинг қабри Венециянинг Сан Мишел оролидаги Сан Мишел қабристонида жойлашган[15][16].
Тўлиқ исми
Допплернинг тўлиқ исми ҳақида турли баҳслар мавжуд. Допплер ўзини Кристиан Допплер сифатида таништирган. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларда эса Уни Кристиан Андрес Допплер сифатида келтирилади. Допплернинг Андреас исми унинг 5 авлод юқори бобокалонидан қолган[11]. Допплер ўлимидан қирқ йил ўтгач, астроном Юлий Шейнер уни Иоган Кристиан Допплер сифатида таништирди. Шейнернинг хатоси эса бир неча бор манбаларга кўчириб ёзилган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Wҳонамедит – диcтионарй оф медиcал эпонймс“. 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Тҳе сеарч фор Чристиан Допплер.
- ↑ Эден, Алеc. Чристиан Допплер : тҳинкер анд бенефаcтор, Чристиан Допплер, Салзбург, Аустриа: Чристиан Допплер Институте фор Медиcал Сcиэнcе & Течнологй, 1988 — 34-бет. ИСБН 3-900905-00-2. ОCЛC 21739119.
- ↑ Cоман, И. (2005). "Чристиан Андреас Допплер ? Тҳе ман анд ҳис легаcй". Эуропеан Жоурнал оф Эчоcардиограпҳй 6 (1): 7–10. дои:10.1016/ж.эуже.2004.06.004. ПМИД 15744940.
- ↑ Cоман, И. (2005). "Чристиан Андреас Допплер ? Тҳе ман анд ҳис легаcй". Эуропеан Жоурнал оф Эчоcардиограпҳй 6 (1): 7–10. дои:10.1016/ж.эуже.2004.06.004. ПМИД 15744940.
- ↑ Эден, Алеc. Чристиан Допплер : тҳинкер анд бенефаcтор, Чристиан Допплер, Салзбург, Аустриа: Чристиан Допплер Институте фор Медиcал Сcиэнcе & Течнологй, 1988 — 34-бет. ИСБН 3-900905-00-2. ОCЛC 21739119.
- ↑ Эден, Алеc. Тҳе сеарч фор Чристиан Допплер. Wиэн: Спрингер-Верлаг, 1992. ИСБН 978-0-387-82367-6.
- ↑ „Чристиан Допплер - Биограпҳй“ (эн). Матҳс Ҳисторй. Қаралди: 2023-йил 14-феврал.
- ↑ Публишинг, Ҳелиcон. Ҳутчинсон Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Биограпҳй. Ҳелиcон Публишинг, 2005 — 2899-бет. ИСБН 1-280-73192-3.
- ↑ Публишинг, Ҳелиcон. Ҳутчинсон Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Биограпҳй. Ҳелиcон Публишинг, 2005 — 2899-бет. ИСБН 1-280-73192-3.
- ↑ 11,0 11,1 Эден, Алеc. Чристиан Допплер : тҳинкер анд бенефаcтор, Чристиан Допплер, Салзбург, Аустриа: Чристиан Допплер Институте фор Медиcал Сcиэнcе & Течнологй, 1988 — 34-бет. ИСБН 3-900905-00-2. ОCЛC 21739119.
- ↑ „Висит Салзбург – Чристиан Допплер биртҳплаcе“. www.висит-салзбург.нет.
- ↑ Леқуэух, Жамес. Ҳипполйте Физеау : пҳйсиcист оф тҳе лигҳт, Лес Улис, 2020 — 32-бет. ИСБН 978-2-7598-2188-4. ОCЛC 1164698750.
- ↑ „Тҳе Матҳематиcс оф Инҳеританcе“. Онлине мусеум эхҳибитион. Тҳе Масарйк Университй Мендел Мусеум. 2011-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 20-январ.
- ↑ Счустер, Петер М. (2005). Мовинг тҳе Старс – Чристиан Допплер: Ҳис Лифе, Ҳис Wоркс анд Принcипле, анд тҳе Wорлд Афтер. Пöллауберг, Аустриа: Ливинг Эдитион. ИСБН 3-901585-05-2 (транслатед бй Лилй Wилмес)
- ↑ Šтолл, Иван (1992). "Чристиан Допплер – Ман, Wорк анд Мессаге". Тҳе Пҳеноменон оф Допплер. Прагуэ: Тҳе Cзеч Натионал Университй. 28 б.