Xristofor Kolumb
Христофор Колумб (испанча: Cристóбал Cолóн, италянча: Cристофоро Cоломбо; 1451-йил 31-октабрдан олдин, Генуя — 1506-йил 20-май, Валядолид) — Италиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Генуя Республикасида туғилган тадқиқотчи, денгизчи ва колонизатор.[2][3][4][5] Колумб Испаниянинг католик монархлари ҳомийлиги остида уюштирилган тўрт саёҳати натижасида Америка қитъасини очган ва тадқиқ этган. Бу саёҳатлар ва унинг Эспанёла оролида колонизация тузишда ҳиссаси Янги Дунёнинг испанлар томонидан колонизацияланишида катта ўрин тутади.
| Христофор Колумб | |
|---|---|
| Cристофоро Cоломбо (Италянча) Cристòфор Cолом (Каталанча) Cристóбал Cолóн (Испанча) Cристóвãо Cоломбо (Португалча) Чристопҳорус Cолумбус (Лотинча) Чристоффа Cоромбо (Генуэзча) | |
|
| |
| Таваллуди |
1451-йил 31-октабрдан олдин |
| Вафоти |
20-май, 1506 Валядолид, Кастилия ва Леон қироллиги, (ҳозирги Испания) |
| Имзоси | |
|
| |
Болалиги

Чристопҳер Cолумбус номи лотинча Чристопҳорус Cолумбуснинг инглизчалаштирилишидир. Унинг исми италянчасига Cристофоро Cоломбо ва испанчасига Cристóбал Cолóн бўлади. Колумб 1451-йилнинг кузида ҳозирги Италияга қарашли Геноада туғилган.[6] Унинг отаси Домениcо Cоломбо Геноа ва Савойяда ишлаган ўрта табақа жун тўқувчиси бўлган. Христофорнинг онаси Сусанна Фонтанаросса бўлган. Унинг Бартоломео, Гиованни Пеллегрино ва Гиаcомо исмли ака-укалари бўлган. Бартоломео Лиссабонда хариташунослик билан шуғулланган.[7] Колумбнинг шунингдек, Бианчинетта исмли синглиси бўлган.[8]
Павия университетида ўқиган. 1470-йилда денгизчининг қизи Фелипе Монис де Палестреллога уйланган. 1472-йилга қадар Колумб Геноада яшаган, 1472-йилдан сўнг эса Савонада яшаган. 1470-йилларда денгиз савдо экспедицияларида қатнашган. Тахмин қилинишича, 1474-йилда астроном ва географ Паоло Тосканелли унга Ҳиндистонга ғарбга сузиш орқали анча яқин йўл борлиги ҳақида айтган. Ўша пайтларда Колумб ўзининг Ҳиндистонга саёҳати режасини ўйлаб қўйган. Тосканелли маслаҳатлари ёрдамида у ўз ҳисоб-китобларини бажариб, унинг фикрича Ҳиндистонга Япониягача 5 минг километр масофада бўлган Канар ороллари орқали сузиш энг қулай деб ўйлаган.
1476-йилда Колумб Португалияга кўчиб ўтиб, у ерда тўққиз йил яшайди. 1477-йилда Колумб Англия, Ирландия ва Исландияга боради. Бу вақтда у Гвинеяда бўлишга улгуради. Колумбнинг Ҳиндистонга ғарбий йўл орқали сузиш таклифи 1475-1480-йиллар орасида Геноа савдогарлари ва ҳукмдорларига таклиф қилган (аниқ вақти номаълум). Лекин Геноаликлар бу таклифга эътибор беришмаган. 1483-йилда у ўз режасини португал қироли Жуан ИИга таклиф қилади. Узоқ ўйланишлардан сўнг унинг таклифи рад этилади.
1485-йилда Колумб ўғли Диэго Колон билан Испанияга кўчиб ўтади. 1485-1486-йилларда у Санта Мариа де ла Рáбида монатирида яшайди. Хуан Перес де Марчена Колумбнинг таклифи испан қиролига етиб боришига ёрдам беради. Бу пайтда Испания қироли Гранада билан урушга тайёрланиш учун Кордовада эди.

Колумб ниҳоят 1486-йил 1-майда Иберия яриморолини бирлаштирган бўлажак испан қироли ва қироличаси: Арагонлик Фердинанд ИИ Арагон ва Кастилиялик Исабелла И Кастил билан кўришиш бахтига муяссар бўлади. 1-май куни Колумб ўз режасини Исабеллага тақдим этади. Қиролича эса ўз навбатида режани қўмитага топширади. Қўмита аъзолари анча вақт ўтгач қиролича Колумбнинг режалари нотўғрилигини айтиб, режадан воз кечишни маслаҳат беришади.
Лекин Колумб ўз режасини бошқа давлатга тақдим қилишини хоҳламаган испан монархлари Колумб талабларини талаб қилишади. Унга кўра Колумбга 12 минг маравид (ўша пайтлардаги испан пул бирлиги) беришади.[10]
Испан монархлари билан келишуви
Испанлар билан икки йиллик келишувлардан сўнг, ниҳоят 1492-йилда Колумб муваффақиятга эришади. Фердинанд ва Исабелла эндигина Ибериядаги мусулмонларнинг сўнгги қалʻаси Гранадани эгаллашганди ва Колумбни Кордовадаги Алҳазар қасрида қабул қилишади.[11]
1492-йил 30-апрелда қиролича Колумб ва унинг авлодига „дон“ унвонини беради (Колумбни аслзодага айлантиради) ва Колумб янги ерларни очса уни Денгиз-Океан Адмирали ва кашф этилган барча ерларнинг вице-қироли қилишга вада беради. Лекин келишувга кўра ҳаржатларнинг саккиздан бирини ўша пайтларда умуман пули бўлмаган Колумбнинг ўзи қоплаши керак эди.
Лекин Колумбга Мартин Алонсо Пинсон ёрдам беради. У битта кемани ўз ҳисобидан тайёрлайди, иккинчисини эса Колумбга қарз эвазига беради. Учинчи кемани эса насронийликка ўтган жуҳудлар қарзга тайёрлаб беришади.
Христофор Колумб экспедициялари

Колумб Америкага ҳаммаси бўлиб 4та экспедиция уюштирган:
- Биринчи экспедиция (1492-йил 2-август — 1493-йил 15-март).
- Иккинчи экспедиция (1493-йил 25-сентабр — 1496-йил 11-июн).
- Учинчи экспедиция (1498-йил 30-май — 1500-йил 25-ноябр).
- Тўртинчи экспедиция (1502-йил 9-май — 1504-йил ноябр).
Биринчи экспедиция
Колумб биринчи экспедициясига учта кема тайёрлади: „Санта Мария“ (флагман), „Пинта“ ва „Санта Клара“. Флагман узунлиги — 17,3 метр, узунлиги — 5,6 метр, кеманинг сувга кириб турган қисми — 1,9 метр, ҳажми — 101,2 тонна, экипаж — 40 киши бўлган. Флотга ҳаммаси бўлиб 100 киши кирган. Тарихда биринчи марта Европаликлар Гуанаҳини (Багам ороллари), Эспанёла (Гаити) ва Ҳуана (Куба)га қадам қўйишди. Бу саёҳат билан Испаниянинг Янги Дунёдаги экспансияси бошланган.
Лекин Колумб бу янги ерларни Шарқий Осиё — Хитой, Япония ёки Ҳиндистон қирғоқлари деб ўйлаган. Анча пайтгача янги ерлар Европаликлар томонидан Вест-Индия (сўзма-сўз таржима қилганда „Ғарбий Ҳиндистон“) деб аталган. Бунинг сабаби бу ерга етиш учун тўҳтамасдан ғарбга сузиш кераклиги бўлган.
Фердинанд ИИ ва Исабелла Ига олдинроқ ёзилган ҳабарида Колумб „аввал Чипангга, сўнгра Катайга ва ниҳоят икки Ҳиндистонга“ сузиш режасини айтган. Ўрта аср хариталарида „икки Ҳиндистон“ деб ҳозирги Ҳиндистон ва Эфиопия, „Катай“ — Хитой ва „Чипанг“ — Япония назарда тутилган. Япония ҳақида Европаликлар Марко Поло орқали хабардор бўлишган. Шундай қилиб, Колумбнинг биринчи мақсади Ҳиндистон эмас, балки Япония бўлган.

Саёҳат хронологияси
- 3-август, 1492-йил — Колумб Палос де ла Фронтерта шаҳри гаванидан кемалари билан чиқди.
- 6-сентабр — „Пинта“даги тешик тузатилгач Гомер оролидан (Канар ороллари) ғарбга томон сузилди.
- 16-сентабр — экспедиция йўлида яшил сувўтлари пайдо бўла бошлади. Вақт ўтиши билан улар сони кўпая борди. Бу ғалати ўтлар орасида кемалар уч ҳафта сузишди. Бу Саргассо денгизининг очилиши эди.
- 7-октабр — „Япониядан ўтиб кетдик“ деб ўйлаган кема жамоасининг талаби билан кемалар ғарб-жануб-ғарбга қараб суза бошлайди.
- 12-октабр — кечқурун соат иккида „Пинта“ бортидаги матрос ерни кўрди.
- 13-октабр — Колумб қирғоққа тушди, унга Кастилия байроғини ўрнатиб орол Кастилия мулкига айланганлиги тўғрисида акт тузди. Оролга Сан Салвадор деб ном берилди. Испанлар оролда маҳаллий аҳолини кўришди. Улар уч юз йилдан кейин йўқ белиб кетадиган арваклар халқи эди. Араваклар яланғоч юришарди, уларнинг баданларида ҳар хил нақшлар чизилган эди. Улар денгизда қирқ кишини сиғдирадиган эшкакли қайиқлар орқали ҳаракатланишарди. Айнан шу ерда маҳаллий аҳоли Колумбга „қуруқ барглар“ — тамакини совға қилишди. Колумб уларнинг баъзиларида олтин бўлакларини кўриб олтин қаердан олинганлигини билишга ҳаракат қилган ва олтита аравакни асир қилиб уларни йўл кўрсатишга мажбурлаган. Икки ҳафта давомида Колумб янги Багам оролларини каш қилиб, жанубга қараб сузди. Бу ерда аҳоли пахтадан тикилган кийимлар кийиб юришарди. Уларнинг уйларида испанлар биринчи марта гамакни кўришди. Ўша ерликлардан испанлар биринчи марта катта жанубий орол — Куба ҳақида эшитишди.
- 28-октабр, 1492-йил — Колумб Кубанинг шимоли-шарқидаги Бариэй буҳтасига тушди. Маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган Колумб ўзини Шарқий Осиё ярим оролларидан бирига етди деб ўйлаган. Лекин испанлар на олтин, на зираворлар, на катта шаҳарларни кўрмадилар. Ҳиндуларнинг уйлари дарахт шоҳларидан қилинган бўлиб, уларнинг ўзлари пахта, картошка, тамаки ва маккажўхори етиштиришарди. Хитойнинг энг қамбағал қисмига етдим деб ўйлаган Колумб, шарққа, ўзининг тахмини бўйича бой Япония томонга қараб бурилди.
- 13-ноябр, 1492-йил — ҳиндулар олтинга бой орол ҳақида эшитган Колумб шарқга қараб сузди.
- 20-ноябр, 1492-йил — „Пинта“ йўқолади. Қолган икки кема Кубанинг шарқий нуқтаси Майса бурнига етгунга қадар шарққа қараб сузишди.
- 6-декабр, 1492-йил — Гаити ороли кашф этилди. Орол водийлари Кастилияга ўхшаганлиги сабабли, Колумб уни Эспанёла деб атайди. Шимолий қирғоқ бўйлан сузган испанлар Тортуга оролини очишди.

- 25-декабр, 1492-йил — „Санта Мария“ рифга ўтирди. Маҳаллий халқ ёрдамида кемадан замбараклар ва бошқа нарсалар олинди. Кема ёғочларидан Гаити оролида Ла Навидад (Рожждество) деб номланган форт қурилди. Колумб бу ерда 39 денгизчи, „Санта Мария“ замбараклари ва бир йиллик озиқ-овқат қолдириб, 1493-йил 4-январда ўзи билан бир неча оролликларни олиб „Ниня“да денгизга чиқди.
- 6-январ, 1493-йил — Эспанёланинг шимолий қирғоғида „Ниня“ „Пинта“ билан кўришди.
- 16-январ — икки кема Испанияга йўлга тушишди.
- 12-феврал — тўфон кўтарилиб, 14-февралда кемалар бир-бирларини йўқотишди.
- 15-феврал — тўфон тўхтайди ва 18-февралда „Ниня“ Санта Мария (Азор ороллари) деб номланган оролга етади.
- 9-март — „Ниня“ Лиссабонда лангар ташлайди. Жуан ИИ Колумбни жуда яхши кутиб олади.
- 15-март — „Ниня“ Испанияга қайтади. Ҳудди шу куни у ерга „Пинта“ етиб келади. Колумб ўзи билан ҳиндулар, озгина олтин, Европа аввал кўрилмаган ўсимликлар ва қушларни олиб келади.
2-экспедициясида (1493-96) Колумб адмирал унвони ва янги кашф этилган ерларнинг вице-қироли лавозимида 1500 кишилик экипаж билан 17 кемада сафарга чиқди. Доминика, Гваделупа, Кичик Антил, Пуэрто-Рико ва Ямайка оролларини, Кубанинг жанубий қирғоқлари бўйлаб сузиб, бир неча орол ва ярим оролларни кашф қилди, Гаитининг жанубий соҳилларини тадқиқ қилди. 1496-йил 11-июнда Кастилияга қайтиб келди.
3-экспедициясида (1498-1500) К. 6 кема билан Атлантика океанини 10° шаҳрик.да кесиб ўтиб, Тринидад оролини кашф этди. Жанубий томондан Пария қўлтиғига ва Ориноко дарёси делтаси атрофидаги соҳил ва Пария яриморолгача кириб бориб, Жанубий Американи кашф этишни бошлаб берди. Жанубий Американинг шимоли-шарқий соҳилларини текшириб, ундан Кариб денгизи орқали Гаити оролига ўтди. 1500-йилда Кастилияга қайтиб келди.
4-экспедициясида (1502-04) К. 4 кема билан 1502-йил 12-июнда Мартиника о.га келди. Ундан Гондурас қўлтиғига сузиб, Гондурас, Никарагуа, Коста-Рика ва Панама соҳилларини кашф қилди. 1504-йил 7-ноябрда Кастилияга қайтиб келди. К.нинг кашфиётлари янги ерларни мустамлакага айлантириш, ўша ерларнинг индейслар деб аталган туб аҳолисини қул қилиш ва қириб ташлаш билан биргаликда кечди. К.нинг биринчи бўлиб Американи очганлиги тўғрисида илмий адабиётларда мунозара кетмокда. Америка расмий кашф этилишидан 5 аср илгари Беруний Ғарбий ярим шарда қуруклик бўлиши мумкин, деган фикрни ёзиб қолдирган. Шимолий ва Шимоли-Шарқий Америкага К.дан аввал норманлар борганлиги аниқланган. Аммо К. кашфиётларидан кейингина Америка қитъаси география фанига маълум бўлди.
Колумб маълум тадқиқотчилар орасида биринчи бўлиб Атлантика океанини шимолий яримшарнинг субтропик ва тропик чизиқларида кесиб ўтган ва Кариб денгизида сузган биринчи европалик саналади. У Жанубий ва Марказий Америкадаги тадқиқотларга асос солган. У Катта Антил оролларининг барчасини, Багам оролларининг марказий қисмини, Кичик Антил оролларини, Кариб денгизидаги кўплаб кичик оролларни ва Жанубий Америка қирғоғидаги Тринидадни очган.
Колумбнинг Америкага биринчи бўлиб Америкага борган Европалиги баъзи баҳсларга сабаб бўлади. Чунки узоқ ХИ асрлардаёқ Лейф Эрикссон бошчилигидаги викинглар Канадага экспедиция уюштиришган.[12]) Лекин Колумбнинг саёҳатлари бир неча асрлар давом этган Америка Европаликлар томонидан эгалланишига сабаб бўлган. Колумбнинг ўзининг саёҳатларини биринчи навбатда насронийликнинг тарқатилиши деб ҳисоблаган.[2]
Европаликларга маълум бўлмаган қитъани очганини билмаган Колумб ўзи етиб борган жойларни Шарқий Ҳиндистон деб ўйлаб маҳалаллий ҳиндуларни индиос (испанча „Ҳиндлар“) деб атаган..[13]<реф>Ҳербст, Пҳилип Тҳе Cолор оф Wордс: Ан Энcйcлопаэдиc Диcтионарй оф Этҳниc Биас ин тҳе Унитед Статес Интерcултурал Пресс Инc (31-декабр 1997-йил) ИСБН 978-1-877864-97-1 п.116 [ҳттп://боокс.гоогле.cо.ук/боокс?ид=УиЗҚҲ5гҲуггC&пг=ПА116&дқ=c
- ↑ Портраиц оф Чристопҳер Cолумбус – CОЛУМБУС МОНУМЕНТС ПАГЕС. Вандеркрогт.
- ↑ 2,0 2,1 Чристопҳер Cолумбус Энcйcлопæдиа Британниcа. 2010. Энcйcлопæдиа Британниcа Онлине. 8-июн 2010-йил.
- ↑ Счоластиc Теачер — Чристопҳер Cолумбус (1451-1506) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-20 санасида архивланган) Теачинг Ресоурcес, Чилдренъс Боок Реcоммендатионс, анд Студент Аcтивитиэс. Милтон Мелтзер. Аутҳор, Cолумбус анд тҳе Wорлд Ароунд Ҳим.
- ↑ Wорлд Боок — Cолумбус, Чристопҳер (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-12-03 санасида архивланган) „Cолумбус, Чристопҳер“. Wорлд Боок Сторе ҳас тҳе энcйcлопедиа, диcтионарй, атлас, ҳомеwорк ҳелп, студй аидс, анд cурриcулум гуидес. 2010
- ↑ Қуэстиа — CОЛУМБУС, CҲРИСТОПҲЕР (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-06-28 санасида архивланган) „Cолумбус, Чристопҳер“. Қуэстиа — Тҳе Онлине Либрарй оф Боокс анд Жоурналс. 2010
Мемориалс Оф Cолумбус: Ор, А Cоллеcтион Оф Аутҳентиc Доcуменц Оф Тҳат Cелебратед Навигатор (паге 9) Cоунтрй оф оригин: УСА. Пагес: 428. Публишер: БиблиоБазаар. Публиcатион Дате: 2010-01-01.
Нативе Америcан Ҳисторй фор Думмиэс (паге 127) Аутҳорс: Доротҳй Липперт, Степҳен Ж. Спигнеси анд Пҳил Константин. Папербаcк: 364 пагес. Публишер: Фор Думмиэс. Публиcатион Дате: 2007-10-29.
Тҳе пеоплес оф тҳе Cариббеан: ан энcйcлопедиа оф арчеологй анд традитионал cултуре (п. 67) Аутҳор: Ничолас Ж. Саундерс. Ҳардcовер: 399 пагес. Публишер: АБC-CЛИО. Публиcатион Дате: 15-июл 2006-йил. - ↑ Пҳиллипс, Wиллиам Д., анд Cарла Раҳн Пҳиллипс. Тҳе Wорлдс оф Чристопҳер Cолумбус. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1992. Паге 9.
"Эвен wитҳ лесс тҳан а cомплете реcорд, ҳоwевер, счоларс cан стате wитҳ ассуранcе тҳат Cолумбус wас борн ин тҳе републиc оф Геноа ин нортҳерн Италй, алтҳоугҳ перҳапс нот ин тҳе cитй ицелф, анд тҳат ҳис фамилй маде а ливинг ин тҳе wоол бусинесс ас wеаверс анд мерчанц…Тҳе тwо маин эарлй биограпҳиэс оф Cолумбус ҳаве беэн такен ас литерал трутҳ бй ҳундредс оф wритерс, ин ларге парт беcаусе тҳей wере wриттен бй индивидуал cлоселй cоннеcтед то Cолумбус ор ҳис wритингс. …Ботҳ биограпҳиэс ҳаве сериоус шортcомингс ас эвиденcе." - ↑ Энcйcлопæдиа Британниcа, 1993 эд., Вол. 16, пп. 605фф / Морисон, Чристопҳер Cолумбус, 1955 эд., пп. 14фф
- ↑ Бергреэн, Лаwренcе. Cолумбус Тҳе Фоур Воягес, 1493-1504.. Пенгуин Гроуп УСА, 2012. ИСБН 978-0143122104.
- ↑ „Cолумбус Монуменц Пагес: Мадрид“. Қаралди: 3-январ 2010-йил.
- ↑ Дурант, Wилл Тҳе Сторй оф Cивилизатион вол. ви, „Тҳе Реформатион“. Чаптер ХИИИ, паге 260.
- ↑ Пҳиллипс, Wиллиам Д.; Пҳиллипс, Cарла Раҳн. Тҳе Wорлдс оф Чристопҳер Cолумбус. Cамбридге Университй Пресс, 1993 — 132-бет. ИСБН 978-0-521-44652-5.
- ↑ „Паркс Cанада – Л'Ансе аух Меадоwс Натионал Ҳисториc Сите оф Cанада“. {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}}cа (24-апрел 2009-йил). 2008-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июл 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-12-16 санасида архивланган)
- ↑ Ҳохиэ, Фредериc {{субст:ФУЛЛПАГЕНАМЕ}} Энcйcлопедиа оф Нортҳ Америcан Индианс Ҳоугҳтон Миффлин (Марч 1997) ИСБН 978-0-395-66921-1 п.568 [1][сайт ишламайди][сайт ишламайди]