Chubron
Чуброн (русча: Чубран) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманига қарашли шаҳарча ҳисобланади. 2009-йил 13-мартдаги Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига асосан шаҳарча мақоми берилган.[1]
| Шаҳарча | |
| 38°50′45″Н 66°45′0″Э / 38.84583°Н 66.75000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Яккабоғ тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Этимологияси
Шаҳарчанинг номи чуб ва рон сўзларининг бирикишидан таркиб топган. Халқ изоҳида чуб + рон сўзлари бу чўп билан мол, ҳўкизни ҳайдовчи инсон, яъни қўш билан ер ҳайдовчи, қўш ҳайдаб экин экувчи шахс, деҳқон маъносида қўлланади. Шу билан биргаликда, туркий уруғлардан бири чубиргон, чўбиргон, чубирғон, чувурғон, чувирғон номли уруғ қабиласи бўлган. Айни шу этнонимнинг номи халқ тилида қисқариб, соддалашган шакли чуброн кўринишида сақланиб қолган ва қишлоқ номига берилган. Мазкур ҳудуд яқинида ўхшаш номли Чувурғон номли қишлоқ мавжуд[2].
Жойлашуви
Чуброн шаҳарчаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг марказида, Эски Яккабоғ ва янги Яккабоғ аҳоли пунклари оралиғида жойлашган. Шаҳарчага энг яқин ҳудудлар Қайрағоч ва Ажрим шаҳарчалари ҳисобланади.
Чуброн шаҳарчасида 47-сонли мактаб ва бир неча дўконлар фаолият юритади. Ҳудуднинг асосий қисми чўл зонасида бўлганлиги учун муҳим обектлар мавжуд эмас.
Аҳолиси
2016-йил 1-январдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Чуброн шаҳарчасида тахминан 2200 тага яқин киши истиқомат қилган. 2013-йил 1-январда бу кўрсаткич 1964 нафарни ташкил этган[3].
Иқлими
Чуброн шаҳарчасининг иқлими кескин континентал бўлиб, январ ойининг ўртача ҳарорати −1 °C, энг паст ҳарорат эса −25 °C га тенг. Июл ойининг ўртача ҳарорати 28,5 °C, энг юқори ҳарорат 44 °C ни ташкил этади. Шаҳарчада йиллик ўртача ҳарорат 15 °C га тенг.
Шаҳарча ҳудуди чўл зонасида жойлашгани сабабли ёзи жазирамали ва иссиқ бўлади.
Манбалар
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 311-312-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 156-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |