Chuchxe
Чучхе ғояси
Ким Ир Сен (1912-1994) томонидан ишлаб чиқилган КХДР ва корейс халқининг миллий ғояси ва мафкураси — „Чучхеъ“ деб аталади. Бу ғояга кўра Ким Ир Сен „Миллат қуёши“, „қудратли республика маршали“, „инсонятнинг ҳурлиги устуни“, „ХХ асрнинг буюк қаҳрамони“ „аср доҳийси“ деб улуғланиши керак. Бу ғоянинг асосини эса „Ўз кучумизга таяниб, бошқа бировдан ёрдам олмасдан корейс диёрини жаннатга ва бахтли мамлакатга айлантирамиз“ мақсади ташкил этади.[1]
Мамлакатда деҳқонлар ва ишчиларни эркин харакати тақиқланиб, одамлар иш ва яшаш жойини раҳбарятнинг рухсатисиз ўзгартириши мумкин эмас. Ҳар бир одам кўксига Ким Ир Сен портерети чекилган нишон тақиб юриши шарт. „Келажаги бахтли мамлакат“да тузимга нисбатан мухолифатда бўлиш у ёқда турсин, беҳосдан айтиб юборилган озгина норозилик ёки „буюк юртпарвар доҳий“ портеретини ёки кўкрак нишонини эҳтиёцизлик билан ерга тушириб юборганлик учун ҳам қамоққа ҳукум қилинади. Барча товарлар ва нон махсус карточкалар билан берилади. Халқ доимо қўрқув ва очликда яшайди. Аммо, „чучхе“нинг қоидаларига кўра: "Инсон учун энг муҳим нарса моддий бойлик эмас, энг муҳим ва азиз нарса бу — „мамлакат қуёши“ бўлган доҳий ва унинг ўлмас ғоя ва мафкураси — Чучхе".
Манбалар
- ↑ Чучхе г'ояси-Абдулатиф Адҳамов, 2014-12-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-11-25
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |