Чуҳра - Темурийлар, Шайбонийлар даврида ҳукмдор саройида хизмат қилувчи хос махрам. Ч.лардан сарой қўриқчилари, яъни ҳукмдорнинг шахсий гвардияси ташкил қилинган. Ч.ликка аслзода, зодагон ва юқори табақа фарзандлари жалб этилган. Бобурнинт таъкидлашича, Абу Сайд Мирзо саройида 100 та Ч. хизмат қилган, уларнинг 50 таси Хуросон Ч. тобини, қолган 50 таси эса Самарқанд Ч. тобини деб юритилган. Ч.лар, табиийки, ҳукмдор ҳокимиятини асраш, унга содиқ қолиш руҳида тарбияланган. Асосан, ҳукмдор қароргоҳини қўриқлаш учун хизматга жалб этилган. Ч. зарур вазиятларда ҳарбий ҳаракатларда ҳам қатнашган. Ч.лар хизмат чоғида бевосита чуҳра оқоси ҳамда чуҳрабошига бўйсунган.