Чулим
Тавсиф
Узунлиги 1 799
Майдони 134 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Чулим — Сибир (РФ Красноярск ўлкаси ва Томск вилояти) даги дарё. Об дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1799 км, ҳавзасининг майдони 134 минг км². Кузнецк Олатовидан бошланувчи Белий ва Чёрний Июс дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Асосан, қордан тўйинади. Ўртача сув сарфи 785 м³/сек. Октябр— ноябрда музлаб, апрел— майда муздан бўшайди. Йирик ирмоқлари ўнгдан: Кемчуг , Чичкаюл; чапдан — Кия, Сереж, Урюп, Яя. Ёғоч оқизилади. Қуйилиш жойидан 1173 км масофада кема қатнайди. Чулим бўйида Назарово, Ачинск, Асино шаҳарлари жойлашган.