Чулон, шулон (тугун оши) — ўтмишда қишлоқ жамоаларида ўтказилган халқ одати. Қишлоқ қарияларининг раҳбарлиги ва уларнинг маслаҳати асосида ўтказилган. Ч.да ўзига тўқ хонадондан ун, дон (буғдой, арпа, гуруч, жўхори, мош, тариқ), ёғ ва бошқа маҳсулотлар тўплаб пиширилган ва қийналиб қолган, камбағал, бева бечораларга текинга овқат тарқатилган.