Choʻr
Чўр, Чур — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвонлардан бири.
Қад. турк битиктошлари, хитой, суғд, араб, форс манбаларида учрайди. Ч. унвони, асосан, хоқонликнинг ғарбий қисмидаги "Ўн ўқ" бошқаруви таркибида беш дулу уруғи ва бошқа йирик туркий урутлар бошлиқларига нисбатан қўлланган. Жумладан, ушбу унвон хитой манбаларида чжо шаклида қайд қилиниб, Ғарбий Турк хоқонлиги бошқарувида ислоҳот ўтказилганлиги ва Еттисувдаги Суяб дарёсининг шарқий ҳавзасида яшовчи дулу қабиласининг бешта уруғи бошлиқларининг ҳар бирига чжо (чўр) унвони берилгани айтиб ўтилади. Ч. унвони хоқонлик таркибидаги бошқа ўлкалар бошқарувида ҳам ишлатилиб, баъзан киши номлари таркибида қўллангани кўзга ташланади. Табарийнинг "Тарих аррасул валмулук" (ИХ аср) баъзи нусхаларида Фарғона ҳукмдорининг исми Жўр (Чўр) тарзида учрайди. Яъқубийнинг "Китаб ал-булдон" (ИХ аср) асарида Фарғона ҳукмдорининг авлоди тарзида курсатилган Билгачўр исмидан ҳам водийнинг бошқарувида Ч. унвони қўлланганини пайқаш мумкин. Урхун битиктошларида Кўлчўр, Чўртегин, араб манбаларида Харачур, Алпчур, Алтучур каби туркий лашкарбошилар исми учрайди.
Адабиётлар
- Ишоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар (бир туркум суғд ҳужжатларининг ўзбек тилига таржимаси ва изохлари), Т., 1992.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |