Чуррак (Анас cреccа) – ўрдаклар оиласига мансуб парранда[1]. Оғирлиги 200–450 г. Оёқ кафти узун, бироқ бармоқлари қисқа. Нарининг устки ранги қўнғир кулранг, қорни оқ, баъзан сарғиш. Кўкрагида қора думалоқ доғи бор. Боши ва бўйни маллақизғиш, ёнидан қораяшил йўл ўтган. Модаси қўнғир, малла ёки кулранг холли. Ёзги туллашдан сўнг нарининг туси модасига ўхшаш бўлиб қолади. Чуррак Ғарбий Европа, Россия, Эрон, Шимолий Ғарбий Монголия, Қозоғистон, Ўрта Осиёда тарқалган. Сув ҳавзалари кирғоқларига уя қуради; 8–11 та тухум қўяди. Тухумларини модаси босади. Сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар, ўсимликлар уруғи, куртаги ва бошқа қисмлар билан озиқланади. Гўшти мазали. Овчилик катта аҳамиятига эга.

Чуррак
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Анас cреccа

Манбалар

  1. ↑ „Таwнй Эагле - Ақуила рапах“ (деадлинк). Тҳе Эагле Диреcторй. 2016-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-январ.