Чуст-поп адирлари — Фарғона водийсидаги адирлар. Фарғона ботиғининг шим.да. Ғарбда Хонобод қишлоғидан бошланиб шарқда Чует шаҳри яқинида тугайди. Шим.да ОлмосВарзик адирорти ботиғи, жан.да Чодаксой, Ғовасой, Чусцой ва бошқа ёйилма конусларининг қўшилишидан ҳосил бўлган Сирдарёга нишаб текисликлар ва Сирдарё террасаси билан чегараланган. Адирлар ғарбдан шарққа 38 км га чўзилган. Эни 4–5 км. Баландлиги ғарбий қисмда 939 м гача, шарқида 855 м гача. Қурама ва Чатқол тизмаларидан бошланувчи дарёлар (Олмос, Моргузар, Тузли, Мурилди, Жида) адирларни кесиб ўтган. Антиклинал тузилишга эга, неогенқуйи тўртламчи даврларнинг гил, алевролит, конгломерат, лёссларидан ташкил топган. Қиши мўътадил, ёзи иссиқ, ёғингарчилик кам. Бўз тупроқлар тарқалган, асосан, эфемер ва эфемероидлар ўсади. Анча қисми сув чиқарилиб ўзлаштирилган.