Чувашлар (ўзларини чаваш деб атайдилар) — халқ, Чувашиянинг асосий аҳолиси (907,6 минг киши), шунингдек, Бошқирдистон, Татаристон, Уляновск ва Самара вилоятлари (РФ) ва бошқа ерларда яшайди. Россия Федерациясида жами — 1773,6 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Чуваш тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар. Ч. деҳқончилик, ҳунармандчилик ва асаларичилик билан шугулланади.

Чувашлар
Чăвашсем
Умумий аҳоли сони

2 миллионга яқин

Катта аҳолига эга минтақалар
 Россия 1,637,094 [1]
 Қозоғистон 22,305 [2]
 Украина 10,593 [3]
 Ўзбекистон 10,074 [4]
 Туркманистон 2,281 [5]
 Беларус 2,242 [6]
 Молдова 1,204 [7]
 Қирғизистон 848 [8]
 Грузия 542 [9]
 Латвия 534 [10]
 Эстония 495 [11]
 Озарбайжон 489 [12]
Тиллар
Чуваш тили, Рус тили
Динлар
Кўпчилиги масиҳийлик динига мансуб
Қариндош этник гуруҳлар
бошқа Туркий халқлар

Чувашлар — туркий халқлар. Россия таркибидаги Чувашистон Республикасининг туб халқи. 2002-йилги саноқ бўйича Россияда 1 637 200 чувашни ташкил қилган, уларнинг 889 268 Чувашистонда. Чувашлар Бошқиристонда, Татаристонда, Самара, Уляновск, Тюмен, Ростов, Волгаград, Кемерова, Оренбург, Москва шаҳарларида истиқомат қилишади. Жаҳонда 1 800 000-дан зиёд чуваш бор. Қолган чувашларнинг кўпчилиги Украина, Қозог'истон ва Эстонияда истиқомат қилишади.

Чувашлар Чувашистонда аҳолининг 67 % ташкил қилади.

Чуваш халқининг номланиши Булғорларнинг сувар ёки суваз қабила иттифоқининг номидан пайдо бўлган бўлиб ҳисобланади. Улар савирлардан чиққани ҳақида маълумот бор.

Ҳозирги кунда чувашларнинг орасида православ христианлар, мусулмонлар бор.

Манбалар