Чхунгсангё — 1901-йилда Кан Илсун томонидан асос солинган синкретик секта. Секта таълимоти Кан Илсуннинг „Тесун Кёнджон“ ва „Чхонджи Конса“ асарларига таянади. У ўзида конфуцийлик, буддизм, шунингдек, чхондогё, чхонджока ва бошқа диний оқимларнинг элементларини мужассам этган. Чхунгсангёнинг бош мақсади турли динларга эътиқод қилувчиларни бирлаштириш ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 412.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.