Kuloyim
Кулойим ― (инглизча: Cиндерелла, франсузча: Cендриллон, олмонча: Асченпуттел , русча: Золушка) Ғарбий Европа эртаги бўлиб, Чарлес Перраулт, ака-ука Гриммлар ва Гиамбаттиста Басиле нашрлари билан машҳур[1].
| Кулойим | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Жанр | Эртак |
| Муаллиф | Чарлес Перраулт |

Эртакнинг энг қадимги талқини Миср папирусларидан топилган. Эртакнинг бош қаҳрамони — Грецияда туғилган Рҳодопҳис исмли қиз. Уни қароқчилар ўғирлаб кетишади ва Мисрга олиб келишиб, қул сифатида сотишади. Эгаси Родопҳисга тилла билан қопланган нафис чарм сандал сотиб олади. Рҳодопҳис дарёда чўмилаётганда, бир лочин (бу лочин Ҳорус худоси эди) унинг сандалини ўғирлаб, Фиръавнга олиб боради. Сандал шунчалик кичкина ва нафис эдики, Фиръавн дарҳол унинг эгасини топиш мақсадида қидирув эълон қилади. У Рҳодопҳис (Кулойим) ни топгач, дарҳол унга уйланади.
Чарлес Перраулт талқини (1697)
Биринчи турмушидан ёқимтой ва меҳрибон бир қизи бўлган кичик мамлакатнинг тул подшоси, иккала қиз фарзанди ҳам ўзига ўҳшаган такаббур ва ёвуз хонимга уйланади. Ота ҳар нарсада янги хотинига бўйсунади. Ўгай она ўгай қизини болохонада яшашга, сомон тўшакда ухлашга ва энг оғир ва қора ишларни қилишга мажбур қилади. Уй юмушларидан кейин қиз одатда камин ёнидаги кул қутисига ўтириб дам олади, шунинг учун опа-сингиллар уни Кулойим деб аташади. Кулойимнинг ўгай опалари ҳашаматда яшайдилар, Кулойим эса уларнинг масхараларига ювошлик билан бардош беради.
Шаҳзода Мирлифлор[2] қиролликдаги барча олижаноб одамлар хотинлари ва қизлари билан таклиф қилинган бални ташкил қилади. Балга Кулойимнинг ўгай онаси ва опа-сингиллари ҳам таклиф қилинади; Кулойимни эса кир-чир жулдур кийимда ҳеч ким саройга киритмасди. Ўгай онаси ва опа-сингиллари кетганидан сўнг, Кулойим аччиқ кўзёш тўкади. Унинг олдига сеҳргар пари бўлган чўқинтирган онаси келади. Меҳрибон пари қовоқни аравага, сичқончаларни отларга, каламушни извошчига, калтакесакларни хизматкорларга, Кулойимнинг жулдур кўйлагини ҳашаматли либосга айлантириб, унга чиройли бошмоқчачалар ҳадя қилади. Пари сеҳр ўз кучини ярим тун бўлганида йўқотади деб Кулойимни огоҳлантиради. Кулойим балга етиб келади. Ҳамма унинг гўзаллиги ва кийимига қойил қолади, шаҳзода у билан учрашади ва рақсга тушади. Соат ўн иккида бонг уриши билан Кулойим ҳамма билан хайрлашиб кетишга шошилади. Уйига етиб келгач у яна эски фартук ва ёғоч поябзалини кийиб, балдан қайтиб келган опа-сингилларнинг порлаган гўзал нотаниш қиз ҳақидаги ҳикояларини тинглайди.

Эртаси куни кечқурун ясан-тусан қилган Кулойим яна балга боради. Шаҳзода унинг ёнидан кетмайди ва унга ёқимли сўзларни пичирлайди. Соат ўн икки бўлиши билан Кулойим шахзода билан ҳайрлашади. У уйига шошиб югурар экан, бошмоқчасини тушириб қолдиради. Шаҳзода бутун қироллик бўйлаб оёғига ушбу митти бошмоқча мос келган қизга уйланишини эълон қилади. Опа-сингилларни ҳайратда қолдириб, Кулойим бошмоқчани ҳеч қандай қийинчиликсиз кияди. Кийиб кўргандан сўнг, Кулойим чўнтагидан иккинчи бошмоқчани чиқаради ва пари унинг жулдур кийимларини ҳашаматли либосга айлантиради. Опа-сингиллар тиз чўкиб, Кулойимдан кечирим сўрашади. Кулойим опаларини „чин кўнгилдан“ кечиради. Кулойим саройга, шахзодага келтирилади ва бир неча кундан кейин шахзода унга уйланади. Кулойим опаларини ўз саройига олиб келади ва ўша куни уларни икки сарой зодагонига турмушга беради.
Ака-ука Гриммлар талқини

Бир бойнинг хотини вафот этади. Ўлимидан олдин у қизига меҳрибон бўлишни васият қилиб сўнгги сўзларида шундай дейди: Менинг азизим, камтарин ва меҳрибон бўл шунда худо сенга доимо ёрдам беради ва мен сенга осмондан қараб ҳар доим ёнингда бўламан. Қиз ҳар куни онасининг қабрига боради ва йиғлайди, онасининг буйруғини доим бажаради. Қиш келади, кейин баҳор келади ва бой бошқа бир аёлга уйланади. ўгай онанинг ёвуз ва аҳмоқ икки қизи бўлади. Бойнинг қизидан чиройли кўйлаклар тортиб олиб, ошхонага ҳайдаб юборишади. Бундан ташқари, қиз эрталабдан кечгача энг қора ва оғир ишларни бажаради ва кулда ухлайди, шунинг учун уни Кулойим деб аташади. Ота ярмаркага кетаётиб, қизларига нима олиб келишни сўрайди. Ўгай қизлар қимматбаҳо кўйлаклар ва қимматбаҳо тошларни сўрашади, Кулойим эса оддийгина дарахт новдасини олиб келишини сўрайди. Кулойим келтирилган новдани онасининг қабрига экиб, кўз ёшлари билан суғоради, натижада бир гўзал дарахт униб чиқади. Кулойим кунига уч марта дарахт ёнига келиб, йиғларди ва ибодат қиларди; ва ҳар сафар у келганида бир оқ қуш дарахтга учиб қўнарди ва Кулойим унга қандайдир хоҳиш билдирганида, қуш сўраган нарсани берарди. Қирол уч кунлик зиёфат уюштиради, ўғли келин танлаши учун балга мамлакатнинг барча гўзал қизларини таклиф қилади. ўгай опа-сингиллар зиёфатга тайёрланишади аммо Кулойимнинг ўгай онаси тасодифан бир пиёла ясмиқни кулга тўкиб юборганини айтиб, агар Кулойим икки соатда ясмиқни кулдан ажратиб олса, балга бориши мумкинлигини айтади. Кулойим дўстларини ёрдамга чақиради: Сиз, каптарлар, каптарлар, самовий қушлар, тезда олдимга учинг, ясмиқ теришга ёрдам беринг! Яхшиси — қозонда, ёмони — қадаҳда. Улар бир соатдан кам вақтда вазифани бажариб қўяди. Бу сафар ўгай она яна тасодифан 2 пиёла ясмиқни сочиб юбориб 1 соатда тугатишни буюради. Кулойим ёрдамчиларини чақиради ва улар ярим соатда вазифани бажаришади. ўгай она Кулойимнинг кийгани кўйлаги йўқлиги ва рақсга тушишни билмаслигини баҳона қилиб қизлари билан бирга усиз балга жўнайди. Кулойим дарахт ёнига келиб сўрайди: Дарахтдан ерга мева тўкилгани каби ундан ҳашамдор кўйлак тушади.

Кулойим балга етиб келади. Шахзода бутун кеча фақат у билан рақсга тушади. Кейин Кулойим ундан қочиб каптархонага беркинади. Шахзода бўлиб ўтган ҳодисани қиролга сўзлаб беради. Қария ўйлайди: „Шу эмасмикин Кулойим?“ У каптархонани бузиш учун кетмон ва болта олиб келишни буюради, аммо у ерда ҳеч ким бўлмайди.

Иккинчи куни Кулойим яна дарахтдан кийим сўрайди (худди шу сўзлар билан) ва ҳамма нарса биринчи кундагидек такрорланади, фақат Кулойим каптархонага қочиб кетмайди, балки нок дарахтига чиқиб олади. Учинчи куни Кулойим яна дарахтдан кийим-кечак сўрайди ва шаҳзода билан балда рақсга тушади, лекин у қочиб кетаётганида унинг соф олтиндан ясалган бошмоқчаси елим тўкилган зинапояларга (шаҳзоданинг ҳийласи) ёпишиб қолади. Шаҳзода Кулойимнинг отаси ёнига келиб, олтин бошмоқча кимнинг оёғига мос келса ўшанга уйланишини айтади.
Опа-сингиллардан бири бошмоқчани оёғига сиғдириш учун бармоғини кесиб ташлайди. Шаҳзода уни ўзи билан олиб кетади, лекин дарахтдаги иккита оқ каптар унинг шиппаги қонга белангани ҳақида куйлайди. Шаҳзода аравани орқага қайтаради. Худди шу ҳолат бошқа опа билан такрорланади, фақат у оёқ бармоғини эмас, балки товонини кесади. Бошмоқча фақат Кулойимнинг ўзига мос келади. Шаҳзода қизни таниб, уни келин деб эълон қилади. Шаҳзода ва Кулойим қабристон ёнидан ўтаётганда, каптарлар дарахтдан учиб, Кулойимнинг елкасига қўнишади. Тўйни нишонлаш вақтида, хиёнаткор опа-сингиллар пайдо бўлади — улар Кулойимни йўлдан оздириб, ундан бахтини тортиб олишни хоҳлашади. Тўй маросимида черковга бораётга пайтда катта ўгай опаси келиннинг ўнг томонида, кичиги эса чап томонида туради; кабутарлар эса ҳар бирининг кўзларини ўйиб олдилар. Улар черковдан қайтаётганларида, каттаси чап томонда, кичиги эса ўнг томонда туради; кабутарлар эса ҳар биридан яна бир кўзини ўйиб олишади.
Шундай қилиб, ўгай опа сингил ўзларининг ёвузликлари ва ёлғонлари учун умрларининг охиригача кўрлик билан жазоландилар.
Филмлар
Файл:Cиндерелла (1911).wебм Файл:Беттй Бооп - Поор Cиндерелла (1934) - ҲД.wебм Франсуз эртаклари асосида кўплаб бадиий ва анимацион филмлар чиқарилган.
- 1817-йилда италиялик бастакор Гиоаcчино Россини эртакнинг франсузча варианти асосида шу номдаги песа ёзади, 1899-йилда эса франсуз бастакори Жуле Массенетнинг яна бир операси премераси бўлиб ўтади.
- 1898-йилда Георге Алберт Смитҳнинг Cиндрелла қисқа метражли филми чиқарилган. Бу филм бугунги кунгача сақланиб қолмаган.
- 1899-йилда Георгес Мелиèснинг Cиндрелла қисқа метражли филми чиқарилган.
- 1911-йилда Георге Ниcолснинг Cиндрелла қисқа метражли филми чиқарилган.
- Cиндрелла (1911) — Флоренс Ла Бади рол ижро этган овозсиз филм.
- 1912-йилда Cолин Cампбеллнинг Cиндрелла қисқа метражли филми чиқарилган. Бу филм бугунги кунгача сақланиб қолмаган.
- 1914-йилда Жамес Cирcwооднинг Мерй Пиcкфорд билан биргаликда суратга олган Cиндрелла филми чиқарилган.
- 1922-йилда Лотта Рейнигернинг Cиндрелла қисқа метражли мултфилми чиқарилган.
- 1945-йилда Николай Волковнинг либреттосига асосланган Сергей Прокофевнинг балетининг премераси бўлиб ўтган.
- 1946-йилда Эвгений Швартз сюжетнинг франсузча варианти асосида песа ёзган.
- 1947-йилда Надежда Кошеверова ва Михаил Шапиронинг Золушка филми Э. Швартз ссенарийси бўйича чиқарилган.
- 1950-йилда Дисней Перраултнинг эртаги асосида тўлиқ метражли Cиндрелла мултфилмини чиқарган.
- 1957-йилда Перраулт эртаги асосида режиссёр Ралпҳ Нелсон томонидан суратга олинган Америка телевидениесида эфрига узатилган Cиндрелла мусиқий филми чиққан. 1965-йилда Чарлес Дубин режиссёрлигида худди шу либреттодан қайта талқин яратилган.
- 1979-йилда Союзмултфилм режиссёри Иван Аксенчук худди шу эртак асосида қисқа метражли мултфилм суратга олган.
- 1996-йилда 25 дақиқалик 26 қисмдан иборат Cиндрелла аниме серияси чиқарилган.
- 2002-йилда режиссёр Семён Горов томонидан суратга олинган Золушка рус-украин телевидение мусиқий филми чиқарилган.
- Эртак сюжети режиссёр Роб Маршалл ва Wалт Дисней Пиcтурес томонидан ишлаб чиқарилган Инто тҳе Wоодс бадиий мусиқий филмида қўлланади.
- 2007-йилда Неw Адвентурес оф Cиндрелла (Кулойимнинг янги саргузаштлари) мултфилми чиқарилган.
- 2012-йилда америкалик фантастик ёзувчи Марисса Маер томонидан ёзилган Cйбер Cиндерелла (Кибер Кулойим) катталар учун китоб нашр этилди.
- 2012-йилда франсуз мултфилми (Cендриллон ау Фар Wест, Узоқ ғарбдаги Кулойим) чиқарилган.
- Cиндрелла — 2015-йилда Wалт Дисней Пиcтурес томонидан ишлаб чиқарилган.
- 2016-йилда Вена шаҳрида дирижор Зубин Мета ҳомийлиги ва раҳбарлигида ёш инглиз бастакори Алма Дичернинг шу номдаги операсининг (Cиндрелла) Европа премераси бўлиб ўтган[3][4]
- 2016-йилда Делигҳт соя театри эртакни голограмма проексия санъати билан уйғунлаштириб, соя спектаклига мослаштирган. Премера Чернигов, Украинада бўлиб ўтган[5].
- 2018 йилда Cиндрелла анд Тҳе Сеcрет Принcэ (Кулойим ва сирли шахзода) мултфилми чиқди.
- 2018-йилда режиссёр Александр Игудин томонидан Золушка мусиқий филми чиқди.
- 2021-йилда Тҳреэ нуц фор Cиндрелла (Кулойим учун уч ёнғоқ) филми суратга олинган.
Галерея
-
Чарлес Робинсоннинг Cиндрелла ин тҳе Китчен (Ошхонадаги Кулойим) 1900-йилги иллустрацияси
-
Оливер Ҳерфорднинг Cиндрелла анд тҳе Фаирй Градмортҳер (Кулойим ва пари бувижон) иллустрацияси
-
Густаве Дорéнинг Cендриллон эртаги учун чизган иллустрацияси, 1867
-
Шаҳзоданинг пайдо бўлиши, Густаве Дорé томонидан тасвирланган Лес Cонтес де Перраулт эртагидаги расм, 1862
-
Cиндерелла ат тҳе Китчен Фире (Ошхона олови ёнида Кулойим), Тҳомас Суллй, 1843
-
1865-йилги талқиндаги Кулойим эртагидаги ўгай опа-сингиллар
-
Кулойим опаларини кийинтирмоқда
-
Жоурнейс тҳроугҳ Боокланд эртагидаги ўгай опа-сингиллар, 1922
-
Ҳаррй Cларке томонидан чизилган ўгай опа-сингиллар иллустрацияси, 1922
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Зипес, Жаcк (2001). Тҳе Греат Фаирй Тале Традитион: Фром Страпарола анд Басиле то тҳе Бротҳерс Гримм. W. W. Нортон & Cо. п. 444. ИСБН 978-0-393-97636-6.
- ↑ От франс. мирер — „стремиця“, „домогаця“ и флеур — „светок“. Оцюда прозвищэ элегантних молодих людей во времена Людовика ХИВ.
- ↑ „Веб-сайт «Золушка в Вене»“. 2016-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-май.
- ↑ „Теневые адаптации лучших сказок всех времен и народов“. 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-январ.
- ↑ „Теневой спектакль "Золушка"“. 2017-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-сентябр.
Адабиётлар
- Золушка // Пропп В. Я. Русская сказка. Л.: ЛГУ, 1984. Гл. ИИИ. Волшебниэ сказки. С.231-232.
- „Золушка“, Сказочная энциклопедия, 5000 экз, М.: ОЛМА-ПРЕСС, 2005 — 168—171-бет. ИСБН 5-224-04818-4.
- Cох Мариан Роалфе. Cиндерелла. Тҳреэ Ҳундред анд Фортй-фиве варианц оф Cиндерелла, Cацкин, анд Cап ў Рушес… (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-01-27 санасида архивланган) Архивная копия от 27 января 2013 на Wайбаcк Мачине Л., 1893.
- Роотҳ А. Б. Тҳе Cиндерелла Cйcле. Лунд, 1951.
- Cултурал чина, Еҳ-Шен, а Cиндерелла Сторй. Архивировано 20 января 2015 года.
- Гримм. Замарашка (Wикисоурcе).
- Денту, Э.. Лес Cонтес де ма мèре л’Ое авант Перраулт/Cендриллон оу ла Петите Пантоуфле де верре (Wикисоурcе), 1879.
- Сингҳ, В. Cиндереллаъс слипперс: тҳе дичотомй оф фур анд гласс — анд — Перформанcе арт анд тҳе ре-одоризатион оф модерн cонсcиоуснесс. — 2008.
- Деларуэ, П. À пропос де ла пантоуфле де Cендриллон, Буллетин де ла Соcиéтé франçаисе де мйтҳологиэ. — 1951. — Жанвиэр-марс (№ 5). — С. 24.
- Оноре де Бальзак. Об Екатерине Медичи.
- Десчанел, Э.. Ле романтисме дес cлассиқуэс, Волуме 4. Набу Пресс, 2010. ИСБН 978-1144111265.
- Дундес, А.. Cиндерелла: А Cасебоок. Университй оф Wисcонсин Пресс, 2010. ИСБН 978-0299118648.
- Моулй, C.. Мон сабот де верре, Cонтес эт лéгендес дес пайс д'оc. Тоулоусе: éдитионс де Раффûт, 2008. ИСБН 978-2953079623.
- Бортолуззи, М. Перраул сур лес траcес де Ма Мèре лъОе. — 1977. Архивировано 15 октабря 2017 года.
- Японская „Повест об О-Син“ и эё фолклорниэ связи: доклад Людмили Ермаковой // иоcс.ҳсе.ру (23 февраля 2018 г.)