Clarice Assad
'Cлариcе Ассад (1978-йил 9-феврал) – Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида туғилган, Америкада ижод қилган бастакор, пианиночи, аранжировкачи, қўшиқчи ва ўқитувчи. У машҳур Бразилия маданияти, романтизм, жаҳон мусиқаси ва жазз таъсирида ижодга кириб келган. У отаси гитарачи Серхио Ассад, амакиси гитарачи Одаир Асад ва қўшиқчи холаси, Бади Асад бўлган мусиқий оиладан чиққан. Асад етти ёшидан буён мусиқаларни профессионал тарзда ижро этган. У Чикагодаги Рузвелт университетининг мусиқа бўйича бакалавр даражаси дипломини ва Мичиган университетининг композиция бўйича магистр даражаси дипломини олган ва у ерда Майкл Даугҳертй билан композицияни ўрганган[1]. У 2009-йилги Лотин Граммй [2] ва 2022-йилги Граммй номзоди бўлган[3].
Cлариcе Ассад | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Cлариcе Васcонcелос да Cунҳа Ассад Симãо 1978-йил 9-феврал Бразилянинг Реоде Жанеиро шаҳри |
| Жанрлар | жазз, поп, cлассиc мусиқа |
| Касби | композитор, қўшиқчи |
| Лейбллар | Адвентуре Мусиc, Cедилле |
| Фуқаролиги | Бразилия |
| Веб-сайт | cлариcеассад.cом |
Ёшлиги
Бразилиядаги Рио-де-Жанейро шаҳрининг ғарбий қисмидаги Cампо Гранде шаҳрида туғилган. Асадга мусиқачи Серхио Асад ва мактаб ўқитувчиси Селия Мария Васконселосда Кунянинг биринчи қизи бўлганлиги учун ўз фарзандларига марҳум украиналик ёзувчи қиз Кларис Лиспектор шарафига исм қўйишган. Асад олти ёшида отасининг ёрдами билан мусиқа яратишни яъни композиторлик қилишни бошлаган[4]. Асад Эҳлерс-Данлос синдроми билан туғилган бўлади. Бу касаллик бириктирувчи тўқималарга таъсир этувчи касалликлар гуруҳига киради ва эрта ёшда чолғу асбобларини ижро этиш қобилиятини кескин чеклаб қўяди. Бироқ бу ҳолат унинг овозига таъсир қилмаган. Болалигида Асад радио ва телевидения учун кўплаб якка қўшиқларни куйлаган, шунингдек, поп юлдузи Луиз Калдас ва бразилиялик соул мусиқачиси Ҳйлдон учун трекларни ўз ичига олган албомларни ҳам куйлаган. У ўсмирлик даврида, яхши ижод қила бошлагач, асосан пианинодаги мусиқалари қулоққа чалинишни бошлаган ва жаззга қизиқиб қолган. Кейинги йилларини Шеила Загури, Линда Бустани ва Леандро Брага билан мусиқа, пианино, композиция ва аранжировка бўйича интенсив машғулотлар билан тўлдирилди. 1993-йилда Асад ва унинг укаси Родриго отаси билан яшаш учун Франсияга кўчиб ўтади[5], чунки у ерда отасининг иккинчи хотини ва фарзанди Юлия яшарди. Асад Париждаги миллий олий консерватория профессори Натали Фортин билан якка тартибда пианино ва импровизация бўйича таҳсил олган ва отасининг мураббийлиги, бастакорлик ва кўплаб асарлар аранжировкасидан баҳраманд бўлган. Бу давр унинг учун бироз нотинч бўлади. Аммо у шу вақт ичида қисқа муддат бўлса-да, сермаҳсул ижод қилган эди. Серхио Асаднинг рафиқаси саратон касаллигига қарши курашиб, бир йил ўтиб 38 ёшида вафот этади. Асад акаси билан Бразилияга қайтади. 1995-1997-йилларда Рио-де-Жанейрода Асад драматург Лусия Коэлонинг „Тá на Ҳора“, Хоаким де Пауланинг „А Эстрела Менина“ каби бир қанча мусиқий гуруҳларда пианиночи, аранжировкачи ва клавиатурачи сифатида ишлаган. Мусиқага иштиёқли бўлса-да, у Бразилияда саноатнинг чекланган истиқболлари туфайли илмий даражага эга бўлиш қарори билан курашди. У денгиз биологияси бўйича коллежга кириш имтиҳонларига ўқишга тайёргарлик кўраётганда, унинг отаси Серхио астрофизик Анжела Олинто билан учрашди[6] ва Чикагога кўчиб ўтди. Бир йил ўтгач, Асадга 1998-йилда Бразилияни тарк этиб, Беркли мусиқа коллежида кино мусиқасини ўрганиш имконияти берилди.
Манбалар
- ↑ „Лонг Биограпҳй“ (эн-УС). Қаралди: 2019-09- 22.
- ↑ эс:Анехо:Премиос Граммй Латинос 2009
- ↑ „Cлариcе Ассад артист саҳифаси, Граммй.cом“. Қаралди: 2022-йил 7-май.
- ↑ дан-билаwскй.пҳп „Кларис ва Серхио Асад: Реликвиа“. аллабоутжазз.cом (2016-йил 30-июн).[сайт ишламайди]
- ↑ „Жаз, кабаре ва жаҳон мусиқаси ММФда марказий ўринни эгаллайди“. моабтимес.cом (2015-йил 5-апрел). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн , 2018.
- ↑ ус/26cнcфамилй.ҳтмл „Мусиқа ва физика ҳаёти, севги билан боғланган“ (2010-йил 25-ноябр).