Clive Granger
Cливе Грангер (1934-йил 4-сентябр, Суонси — 2009-йил 27-май, Ла-Холя[1]) — инглиз иқтисодчиси, эконометрика бўйича мутахассис, 2003-йилда „умумий трендларга эга бўлган иқтисодий вақт қаторларини таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиққани учун“ Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати[2].
| Cливе Грангер | |
|---|---|
|
Бй Олаф Сторбеcк | |
| Таваллуди |
23-Сентябр 1934-йил |
| Вафоти |
27-май 2009-йил Ла-Холя, Калифорния, АҚШ. |
| Фуқаролиги | Буюк Британия |
| Таълими | Иқтисодиёт |
| Касби | Иқтисодчи, Статистик, Иқтисод о'қитувчиси. |
| Дини | Христиан |
| Унвони | Статистика бо'йича ПҳД |
| Мукофотлари | Иқтисодиёт бо'йича Нобел мукофоти |
Биографияси
Cливе Ноттингем университетида таҳсил олган, у ерда 1955-йилда математика бўйича бакалавр, 1959-йилда эса статистика бўйича докторлик даражасини олган.
1956-йилда Ноттингем университетида статистика бўйича кичик ўқитувчи этиб тайинланди.1959-1960-йилларда Оскар Моргенштерннинг таклифига биноан Принстон университетида стипендиялар дастури бўйича таҳсил олган ва у билан биргаликда эконометрик илмий-тадқиқот лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган. Ушбу ҳамкорликдаги ишларнинг натижаси сифатида 1970-йилда нашр этилган „Фонд бозоридаги нархларнинг башорат қилиниши“ китоби яратилди.Принстондаги ўқув йилининг охирида у бутун умри давомида бирга яшаган Патрисияга уйланди. Улар бир ўғил ва бир қиз кўришди.
1960-1974-йилларда Ноттингем университетида дарс берган. 1974-йилда Сан-Диэгодаги Калифорния университетига кўчиб ўтди ва Буюк Британияни бутунлай тарк этди.
Сан-Диэгодаги Калифорния университети профессори сифатида ҳам фаолият юритган.
Манбалар
- ↑ Анаҳад О’Cоннор. Cливе Грангер, Эcономист, Диэс ат 74 (эн) // Тҳе Неw Ёрк Тимес. — 30 мая 2009.
- ↑ „Wиннерс оф тҳе Нобел Призе фор Эcономиcс“ (эн). Энcйcлопæдиа Британниcа. 2019-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-январ.