Clyde Beatty
Cлйде Беттй (1903-йил 10-июн – 1965-йил 19-июл) машҳур ҳайвон ўргатувчиси, ҳайвонот боғи эгаси ва сирк магнатидир. У 1921-йилда Ҳоwеъс Греат Лондон Cирcус сиркига қафас қўриқчиси сифатида ишга кирган ва кейинги қирқ йил давомида дунёдаги энг машҳур сирк ижрочилари ва ҳайвон ўргатувчилардан бири сифатида шуҳрат қозонган. Карераси давомида сирк импресариоси бир нечта сиркларга, жумладан, 1945-йилдан 1956-йилгача ўзининг Cлйде Беаттй сиркига эгалик қилган.
| Cлйде Беаттй | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
10-июн 1903-йил |
| Вафоти |
19-июл 1965-йил (62 ёшда) Вентура, Cалифорниа, У.С. |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1921–1965 |
| Турмуш ўртоғи |
Эарнестине Пегг (турм. 1926; ажр. 1932) Ҳарриэтт Эванс (турм. 1933; ваф. 1950) Жане Абел (турм. 1951) |
| Болалари | 3 |
Ҳаёти
Cлйде Раймонд Беаттй 1903-йил 10-июнда Огаё штатининг Росс округидаги Бейнбриж шаҳрида тўққиз фарзанднинг энг каттаси бўлиб туғилган. У шу ҳудудда жойлашган Чиллиcотҳе ўрта мактабини тугатган, аммо ўша пайтдаёқ сирк дунёсига қизиқиб кетган. 1921-йил 16-августда тонг саҳарда у Ҳоwард Смитҳ билан ДТ&И Раилроад поезди вагонига чиқиб, Wашингтон Cоурт Ҳоусе (Огаё штати) томон йўл олди ва Ҳоwеъс Греат Лондон Cирcус ва Ван Амбургҳ'с Wилд Анимал Cирcус сирк жамоаларига ишга кирди. Унинг биринчи ва, албатта, обрўли хўжайини ёввойи ҳайвонларни ўргатувчи афсонавий Лоуис Ротҳ эди. Кейинчалик у яна бир ажойиб мураббий Жон „Чуббй“ Гуилфойле қўл остида иш ўрганди. 1923-йилга келиб Cлйде пўлат аренада 42 та узлуксиз томошалар мавсумни бошлаш учун катта мушуклардан тузилган бир нечта кичик гуруҳдаги жонзотлар билан машқ қилди[1].
Беаттй ўзининг „жанговар ҳаракати“ билан машҳур бўлиб, бунда у қамчи ва тўппончани камарига боғлаб, ёввойи ҳайвонлар қамалган қафасга кирган. Бу ҳаракат унинг жасорати ва ёввойи ҳайвонлар билан ишлашдаги маҳоратини кўрсатиб бериш учун мўлжалланган. Беаттй ўз фаолияти давомида бегемотлар, оқ айиқлар, қўнғир айиқлар, шерлар, йўлбарслар, пумалар ва гиэналарни қўлга ўргатган ; баъзи ҳолларда бу жараёнлар ўлим хавфи остида ўтган. Аралаш жинслардаги 43 та шер ва йўлбарслар билан кўрсатган томошаси уни шон-шуҳрат чўққисига олиб чиққан бўлиб, бу томоша билан Беаттй жаҳон рекорсини ўрнатган ва бу рекорд ҳанузгача янгиланмаган[2]. Беаттй 35 вагонли сирк поездида ўзининг шахсий темир йўл вагонига ҳам эгалик қилган[3].
Ёш Cлйденинг ўзига бўлган ишончи ва шиддатли томошалари уни қисқа муддатда сирк оламида шон-шуҳратга эришишига сабаб бўлди. Атиги ўн йил ичида Cлйде Беаттй номи Биг Топ остида кўрилган энг яхши ва энг ҳаяжонли ёввойи ҳайвонлар томошаси билан бирга эсланадиган бўлди. Беаттй томоша вақтида стулдан фойдаланган илк шер ўргатувчиси бўлган, деган тахминлар мавжуд[4], лекин ўзининг автобиографик китобида у “Бу мен қафас қўриқчиси бўлиб ишлашимдан анча аввал қўлланган усул" дея буни рад этган[5].
Беаттйнинг шуҳрати шу даражада эдики, у 1930-йиллардан 1950-йилларгача филмларда ва 1960-йилларгача эса телевидениэда суратга тушди[6]. У, шунингдек, 1950-йилдан 1952-йилгача ўзининг "Тҳе Cлйде Беаттй Шоw" синдикатланган радио сериясининг юлдузи бўлган[7]. Ҳафталик дастурларда унинг мардонавор ҳаракатлари акс этган саргузаштлар намойиш этилган. Булар, шубҳасиз, ҳаётий саргузаштлар эмас эди. Бу дастурларда шунчаки Беаттйнинг номи мавжуд эди; Вик Перрин (радио тингловчиларга шахси маълум бўлмаган актёр) шоуда унинг ролини ўйнаган.
Беаттй ўзининг „жанговар ҳаракати“ билан бир авлоддан кўпроқ вақт давомида шер ўргатувчилар орасида ўз усули билан жаралиб турди. Бир гал унга Неро лақабли шер ташланган ва ҳужум натижасида Беаттй ўн ҳафта давомида касалхонада бўлган. Бироқ, у қўрқувга тушмади ва 1933-йилда "Катта қафас " филмининг суратга олиш жараёнида яна бир бор Неронинг қасафига кирди.
Шон-шуҳрат чўққисида Беаттйнинг Алекс Гард томонидан чизилган карикатураси Ню-Ёркдаги Сарди ресторанида намойиш этилган ва ҳозирда Ню-Ёрк жамоат кутубхонасидаги Биллй Росе театри коллексиясининг бир қисми сифатида сақланмоқда.
1957-йилда Беаттй Эд Сулливан Шоw да ўз ролини ижро этди; у машқ пайтида саҳна жуда кичик ва хавфли эканлигидан шикоят қилган, аммо Сулливан уни барибир ролни ижро этишга кўндирган. Томоша пайтида Беаттй назоратни йўқотиб қўйди. Залдагилар жонли томоша барбод бўлганини сезиб қолмасликлари учун, Сулливан бошқа таниқли иштирокчиларни таништириш учун томошабинлар орасига кирди. Яхшиямки, Беаттй бўш патронларни отиб, ўзига ҳам, шерларга ҳам шикаст етказмасдан шерларни бўйсундира олди. Ушбу ижронинг клипи Сулливан шоусининг энг яхши ДВД диск тўпламига киритилган[8].
Беаттй1933-йил 16-сентябрда акробат Ҳарриэтт Эванс (унинг исми кўпинча “Ҳарриэт” деб ёзилади) билан турмуш қурди[5]. Никоҳ аёл 1950-йилда Миссисипи штатининг Косcиуско шаҳрида юрак хасталигидан вафот этгунига қадар давом этди[9]. Уларнинг бирлашуви жамоавий руҳга асослангандек кўринади. Чунки, турмушларининг иккинчи йилидаёқ Ҳарриэт Беаттйдан унга ҳам ҳайвонлар билан машқ қилишни ўргатишини сўрай бошлаган. Бу ўша давр аёллари учун жуда ғайриоддий ҳолат эди. 1935-йилда Беаттй унга актёрлик қилишга рухсат берди. Ҳарриэт бу ишни яхши уддалади ва жамоатчилик ҳамда матбуотда машҳурликка эришди[5]. Қизи Албина (1931-йилда туғилган) ўгай отаси ва онасидан ҳайвонларни ўргатиш кўникмаларини ўрганиб, шер ўргатувчи сифатида уларнинг изидан борди. Унинг сўзларига кўра, Беаттйнинг унга берган энг яхши устозлик совғаси унинг ҳайвонларга нисбатан инстинктларини ва уларни қандай бошқаришни тушуниш кўникмалари бўлган.
Беаттй 1965-йилда 63 ёшида Калифорниянинг Вентура шаҳрида саратон касаллигидан вафот этди ва Лос-Анжелесдаги Форест Лаwн-Ҳоллйwоод Ҳиллс қабристонига дафн қилинди.
Cлйденинг Огаё штатидаги она шаҳри Бейнбрижда сирк магнатининг ҳаёти ва фаолият даврини шарафловчи музей очилган.
Никоҳлар
- Беатриcе Эрнестине Пегг - 1926-йил 26-январда турмуш қуришган. 1932-йил 1-ноябрда ажрашган. Умумий фарзандлари битта: Жойcе Беаттй Фергусон
- Ҳарриэтт Эванс - 1933-йил 13-сентябрда турмуш қуришган. Ҳарриэтт 1950-йил 15-октябрда юрак хасталигидан вафот этди. Умумий фарзандлари 1 асраб олинган бола: Албина Диана Давила Беаттй
- Жейн Лоррейн Абел - 1951-йил 31-июлда турмуш қуришган. Cлйде 1965-йил 19-июлда қизилўнгач саратонидан вафот этди. Умумий фарзандлари: Жуниор Cлйде Беаттй.
Сиркдаги фаолияти
- 1921-йил Ҳоwеъс Греат Лондон Cирcус, 16-августда иш бошлаган, Wашингтон Cоурт Ҳоусе, Огаё штати
- 1922-йил Голлмар Брос (юқоридаги кўрсатув) Беаттй 1923-йил Жон Робинсоннинг қишки кўргазмасида қатнашиш учун Индиана штатининг Перу шаҳрига кетаётганда Ҳагенбеcк-Wаллаcе поездида олиб кетишган
- 1922-йил Голлмар шоуси - кўпинча „100 йиллик“ деб номланади
- 1924-йил Жоҳн Робинсон сирки
- 1925—1934-йиллар Ҳагенбеcк-Wаллаcе (баъзан Ҳагенбеcк-Wаллаcе деб аталади)
- 1931—1934-йиллар Ринглинг Брос ва Барнум & Баилей билан Мадисон Сқуаре Гарден ва Бостон Гарденда ўйнаган, сўнгра ҳар йили йўл саёҳатлари учун Ҳагенбеcк-Wаллаcега қайтиб келган.
- 1935—1938-йиллар Cоле Брос (баъзан Cоле Брос-Cлйде Беаттй деб аталади, 1938-йил 15-августда ёпилган)
- 1938-йил Роббинс Брос Беаттй, Беаттй 15-августда мавсумнинг қолган қисмига қўшилди
- 1939-йил Миллион Доллар Пиэр, Атлантиc Cитй
- 1940-йил Ҳамид-Мортон - Бу шоу чодирлар остида қўйилган.
- 1941-1942йиллар Жоҳннй Ж. Жонес Шоwс (темир йўл карнавали)
- 1944-йил Cлйде Беаттй-Русселл Брос (аслида Русселл Брос шоуси), Беаттйга номи ва томошаси учун пул тўланган
- 1945-йил Cлйде Беаттй Cирcус, баъзан Cлйде Беаттй Алл Неw Траинед Wилд Анимал Cирcус деб аталади (Wаллаcй Брос асос солган, Беаттй эгалик қилган)
- 1946-йил Cлйде Беаттй Cирcус (собиқ Русселл Брос-Пан Паcифиc Cирcус релсдаги сирки), Арт Cонcелло, асосий эгаси, Беаттй уни 1946-йилги мавсумдан кейин сотиб олди.
- 1947-1956 Cлйде Беаттй Cирcус (1955—1955-йил ўрталарида Cонcелло унинг ҳамкори бўлди)
- 1956-йил 9-май бошида Cлйде Беаттй Cирcус; янги эгалари томонидан 30-августда қайта очилган
- 1957—1958-йиллар Cлйде Беаттй Cирcус, янги эгалари, юк машиналарида
- 1959—1965-йиллар Cлйде Беаттй-Cоле Брос Cирcус, юк машиналарида
- 1964-йил Беаттй саратон касаллиги сабабли 18-июлдан 30-октябргача даволанишда бўлган
- 1965-йил 10-майда Беаттй шоудан кетди ва ҳеч қачон қайтмади
- Турли саналар: Беаттй, шунингдек, Георге Ҳамид, Оррин Давенпорт ва бошқаларнинг Шрине, Гротто ва шу каби кўплаб жамоаларида чиқиш қилган..
Библиография
- 1933 Тҳе Биг Cаге (cо-аутҳор Эдwард Антҳонй)
- 1941 Жунгле Перформерс (cо-аутҳор Эарл Wилсон)
- 1965 Фаcинг Тҳе Биг Cац: Мй Wорлд оф Лионс анд Тигерс (cо-аутҳор Эдwард Антҳонй)
Филмографияси
Ҳаволалар
- ↑ „Cлйде Беаттй“. ИМДб. Қаралди: 24-май 2020-йил.
- ↑ Реcордс, Гуиннесс Wорлд. Гуиннесс Wорлд Реcордс 2015 (инглизча). Гуиннесс Wорлд Реcордс, 16-сентабр 2014-йил. ИСБН 978-1-908843-82-1.
- ↑ Атwелл, Ҳаррй А. Cоле Брос. Cирcус, 1935 пҳото (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-24 санасида архивланган). виа Wорлд Дигитал Либрарй. Деc. 14, 2012.
- ↑ Фелдман, Давид. Ҳоw Доэс Аспирин Финд а Ҳеадаче?. ҲарперCоллинс, 1993. ИСБН 0-06-016923-0.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Беаттй, Cлйде; Wилсон, Эарл (1946). Жунгле Перформерс. Роберт Ҳале.
- ↑ „Cлйде Беаттй“. ИМДб. Қаралди: 24-май 2020-йил.
- ↑ „Cлйде Беаттй Шоw.. эписодиc лог“. отрсите.cом. Қаралди: 24-май 2020-йил.
- ↑ „Тҳе Верй Бест оф тҳе Эд Сулливан Шоw 1 Парт 2 (1991) [Ҳостед бй Бурт Рейнолдс - видео даилймотион“] (инглизча). Даилймотион (2019-йил 5-октябр). Қаралди: 24-май 2020-йил.
- ↑ „Wебсите мовед то авистаз.то.“. 2016-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-март 2012-йил.