Soat (oʻlchov birligi)
Соат — 1) халқаро бирликлар тизимига кирмайдиган вақт ўлчов бирлиги, қиймати 60 минут ёки 3600 секундга тенг вақт оралиғи (қаранг Вақт); 2) вақтни ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Одамлар вақтни ўлчаш билан қадимдан шуғулланиб келишган. Улар Қуёш, Ой ҳаракати ва бошқа ҳодисаларнинг муайян вақтларда такрорланиб туришини сезганлар ва улардан вақтни ўлчашда фойдаланганлар. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши — сутка, Ернинг Қуёш атрофида айланиши — йил вақтни ўлчашда асосий мезон бўлади. Юнон астрономи К. Птолемей (мил. ав. ИИ аср) суткани соат, минут ва секундларга бўлган (қаранг Календар). Вақтни жуда аниқ ўлчаш учун махсус астрономик кузатишлар ўтказилган. Дастлаб, қуёш соати, кейинчалик эе соати, ўрта асрларга келиб, қум соати пайдо бўлди. ХВ аср 1-ярмида Улуғбек Самарқандса бал. 50 м ли қуёш соати ясаган (ҳозир сақланмаган). Қум соати фотография, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳозир ҳам ишлатилади. Илгари Ўрта Осиёда ҳам қуёш, сув ва қум С.идан фойдаланилган.
Механик С.лар ҳақидаги маълумотлар юнон қўлёзмаларида (мил. ав. ВИ аср) учрайди. 936-йил монах Герберт, кейинчалик поп Силвестр ИИ зангли механик соат ясашган. Г. Галилей 1640-йил С.да маятник ишлатишни таклиф қилган (лекин маятникли С.ни ўзи яратишга улгурмаган, ўғли Висенсио 1649-йил ясаган). Голланд олими Х. Гюйгенс ҳам 1657-йилда маятникли соат ясади ва маятник тебранишининг математик назариясини ишлаб чиқди. Дастлабки чўнтак С. ХВИ асрда ихтиро қилинди. Х. Гюйгенс чўнтак соатига балансир спирал тизимини (ҳозирги С.нинг асосий механизмини) киритди ва С.нинг аниқ юриши анча яхшиланди. И.П. Кулибин ХВИИИ асрдатовуқтухумидек келадиган мураккаб механизмли механик С. ясади. У ҳар чорак соатда занг уради. Россияда биринчи зангли соат 1404-йил Москвада Благовешченск собори якинига ўрнатилган. Уни византиялик монах Лазар Сербии ясаган.
ХИХ асрда қўл С. пайдо бўлди; бундай С. чўнтак Сдан фарқ қилмайди; уларда қўшимча қисмлар, мас, календар кўрсаткичи, секундомер, ўз-ўзидан бураш механизми ва бошқа бўлиши мумкин. Дастлабки электр С. Россияда 1840-йил ясалди. ХХ асрда электрмеханик, электронкварс, молекуляр, атом С.лари яратилди. Тошкентда 1947-йил курилган Тошкент куранти минорасига 4 сиферблатли зангли электр С. ўрнатилган.
Вазифасига кўра, С.ни шартли равишда маиший ва махсус хилларга бўлиш мумкин. Маиший С.лар: аёллар ва эркаклар қўл соати, чўнтак С, қўнғироқли С. (будилник), стол С, осма С, полга қўйиладиган С. Махсус С.лар: шахмат С, секундомер, хроноскоп ва бошқа Энергия манбаига кура, атом, кварс, механик, молекуляр ва электр; тебраниш тизими бўйича маятникли, балансирли ва камертонли хилларга бўлинади.
Механик С.нинг асосий механизмлари: двигател (пружина), узатувчи механизм (ангренаж), юргизиш (бўшатиш) механизми, ростлагич, пружинани бураш, мил (стрелка)ни тўғрилаш ва мил механизми. Двигателининг энергияси тишли узатмалар орқали ростлагичга келади. Ростлагич тебранишларни сўндирмай туради. Маятник ва балансир бир текис тебраниш ҳосил қилади (юргизиш механизми ва тишли узатмалар орқали милларни айлантиради). С.нинг барча қисмлари юқори сифатли пўлатдан ясалади, ёкуг тошлар С.да подшипник вазифасини бажаради. С.нинг кўплари 16—17 тошли, баъзилари 23, 29 тошли бўлади. С. махсус мойлар билан мойланади (яна қаранг Атом соати, Кварс соати).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |