Қўнғизлар
лотинча: Мелолонтҳа мелолонтҳа

Қўнғизлар — ҳашаротлар туркуми. 140 оиласи, 300 мингдан ортиқ тури маълум. Қо'нг'изнинг тана уз. 0,25–180 мм. Юмшоқтанлилар оиласининг вакилларидан бошқаларида тана қоплами склеротлашган. Бош, кўкрак, қорин қисмлари бир-биридан аниқ чегараланган. Олдинги жуфт қанотлари қаттиқ устқанот (элитра)га айланган бўлиб, қорин ва иккинчи - орқа жуфт парда қанотларини ҳимоя қилади. Тўла ўзгариш билан ривожланади (масалан ҳашаротлар). Овалсимон тухумлари силлиқ қобиқ билан ўралган. Личинкалари 2 хил: камподесимон - ҳаракатчан, оёқлари яхши ривожланган, йиртқич (мас, сассиқ қўнғизлар, юмшоқтанлилар, битхўр хонқизи қўнғизлари ва бошқалар) ва эруксимонлар - серет, камҳаракат. Қо'нг'изнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги экинлари, дарахт ва озиқ-овқат маҳсулотларининг зараркунандаси (яна қо'нг'из Омбор зараркунандалари). Етук ҳашаротлар ҳамда улар личинкаларининг шикастлаш характерига қараб, қо'нг'из барг кемирувчилар (масалан, баргхўрлар, узун-тумшуклар ва бошқалар), пўстлоқ ости ёки ёғочда ривожланувчи поя-тана кемирувчилар (тилла қўнғизлар, пўстлоқхўрлар, узун мўйлов қўнғизлар ва бошқалар), тупроқдаги илдиз кемирувчилар (асосан, май қўнғизи личинкалари, қора қо'нг'из қирсилдоқ), мева ва уруғ зараркунандалари (най ўровчилар, уруғ-хўрлар, донхўрлар ва бошқалар), ғалла маҳсулотлари ватери зарар-кунандаларига бўлинади. Суғорма деҳқончилик минтақасида фойдали қо'нг'из (хонқизи қўнғизлари, сассиқ қўнғизлар) ҳам яшайди. Гўнгхўр қо'нг'из, ўлимтикхўр қо'нг'из каби турлари чиринди ва ўлимтиклар билан озиқланиб, табиятда санитар вазифасини ўтайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қўнғизлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.