Copa de la Liga
Футбол бўйича Испания лигаси кубоги (испанча: Cопа де ла Лига) – Испанияда 1983-1986 йилларда Испания қироллик футбол федерацияси томонидан ўтказилган келинган футбол турниридир. Аввалига лига кубогини фақат Примера доирасида ўтказиш режалаштирилганди, бироқ кейин мусобақани бошқа лигаларда, Сегунда, Сегунда Б, Терсераларда ҳам ўтказишга қарор қилинди.
Тарих
Испания лигаси кубоги ташаббусчиси Барселона жамоаси президенти Хосеп Луис Нунес ҳисобланади. Мусобақа қўшимча даромад ва телетомошабинларни кўпроқ жалб этиш мақсадида ташкиллаштирилган эди. Аммо 1986-йилда жамоалар вақт етмаётганлиги ва ўйинлар кўплиги учун турнирни бекор қилишга келишиб олишди.
Тўрт мавсум мобайнида жами учта жамоа кубок ғолиби бўлишга эришди: икки марта Барселона (1982/1983 ва 1985/1986) ва биттадан Реал Мадрид (1985) ва Реал Валядолид (1984).
Формат
Лига кубоги мусобақаси Олимпияча тизимда иккита ўйин ўтказилди: уйда ва меҳмонда. Финал ҳам иккита ўйиндан иборат бўлган. Ғолиб жамоа икки ўйин натижасига кўра аниқланган. Иккита ўйинда ҳам ғолиб аниқланмаса, қўшимча вақтлар берилган, ундан сўнг, пеналтилар серияси ўтказилган.
Барча финаллар (икки ўйин)
| Йил | Ғолиб | Финалчи | Финал натижалари |
|---|---|---|---|
| 1983 | Барселона | Реал Мадрид | 2-2, 2-1 |
| 1984 | Реал Валядолид | Атлетико Мадрид | 0-0, 3-0 |
| 1985 | Реал Мадрид | Атлетико Мадрид | 2-3, 2-0 |
| 1986 | Барселона | Реал Бетис | 0-1, 2-0 |