Corniche

Cорниче ёки Cорниче йўли Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрида жойлашган[1]. Узунлиги 8 км бўлиб, болалар ўйин майдончалари, велосипед ва пиёдалар учун алоҳида йўлаклар, ресторанлар, кафелар ва Cорниче пляжини ўз ичига олади.
Ҳудуди
Cорниче асосий Абу-Даби оролининг ғарбий томонида кенг эгри чизиқ ҳосил қилади ва велосипед йўллари, фавворалар ва парклар ушбу ҳудудда фаолият кўрсатади. 2002 ва 2004-йиллар оралиғида денгиз сувлари ювиб турадиган ер қисми қуруқликка айлантирилди ва шу орқали Cорниче кенгайтирилди. Аввалги диққатга сазовор жойларнинг баъзилари, жумладан, вулқон фаввораси ва Абу-Дабидаги соат минораси айнан ушбу жараёнлар натижасида бузиб ташланди. Cорниченинг баъзи қисмлари қумга бой бўлгани сабабли одамлар ушбу ҳудуддан жамоат пляжи сифатида фойдаланишади. 1970-йилларга қадар Cорниче эгаллаган ҳозирги ҳудуд пляж бўлган ва бу ерда кемалар орқали юк ва одамлар ташилган. Ўша пайтда ҳозирги Мино Зайд ҳудуди ҳали қурилмаган эди.

Марина Малл
Марина Малл Cорниченинг қаршисида жойлашган бўлиб, унга тор йўл орқали кириш мумкин. Марина Малл яқинида БАА байроғи кўтарилган бўлиб, бу дунёдаги энг баланд байроқ устунларидан бири ҳисобланади[2][3].
Лулу ороли

Лулу ороли Cорничедан бир километр узоқликда жойлашган кичик қайта тикланган орол ҳисобланади. Эмиратес Палаcе меҳмонхонаси Cорниченинг жанубий учида жойлашган. Cорниче бўйлаб бир қанча осмонўпар бинолар, жанубий учида янги янада баландроқ бинолар бунёд этилган.
Янги қурилиш
Абу-Даби аёллар пляжи Cорниченинг бир четида жойлашган эди, бироқ ҳукумат томонидан ушбу ҳудудда сарой қурилиши режалаштирилгани боис пляж бир неча йил олдин ёпилди[4].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Абу Дҳаби Cорниче“. виситабудҳаби.аэ. Қаралди: 2013-йил 24-ноябр.
- ↑ „Тҳе Wорлд'с Таллест Флагполес“ (эн-УС). WорлдАтлас (2018-йил 22-феврал). Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ „Абу Дҳаби cлаимс wорлд'с таллест флагполе“ (эн-ГБ) (2001-йил 26-ноябр). Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ „Қаср ал Wатан: А лоок инсиде тҳе УАЭ'с пресидентиал палаcе“.
| Бирлашган Араб Амирликлари географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |