Бенжамин Гедеон (2006-йил 18-июнда туғилган), саҳнадаги номи Cосмó (барча ҳарфлари катта шаклда ёзилади) билан танилган, австриялик ва венгриялик қўшиқчи ва қўшиқ муаллифи. У Австрия номидан Эуровисион танловининг 2026-йилги босқичида Вена шаҳрида „Танзсчеин“ қўшиғи билан иштирок этди.

Cосмó
Cosmó 2026-yilda
Cосмó 2026-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди Бенжамин Гедеон
2006-йил 18-июн (2006-06-18) (20 ёш)
Будапешт, Венгрия
Касби
  • қўшиқчи
  • қўшиқнавис
Чолғулар Вокал
Фаолият йиллари 2021 — ҳозир
Веб-сайт бенжамингедеон.cом

Ёшлиги

Гедеон Венгриянинг Будапешт шаҳрида туғилган ва Австриянинг Бургенланд ҳудуди, Ҳалбтурн шаҳрида улғайган. У немис отадан ва венгер онадан туғилган[1]. Тўрт ёшида у Неусиэдл ам Сеэ марказий мусиқа мактабида илк мусиқа таълимни ола бошлаган. Икки йилдан сўнг Гедеон шу мактабда фортепиано дарсларини бошлади. У 13 ёшидан бери вокал дарсларига қатнашади. Тахминан шу ёшда Гедеон оҳанглар ва матнларни ёзиб қўя бошлади. Туғилган пайтдаги исми остида у ўзи ишлаб чиқарган илк қўшиқларини чиқарди[2].

Фаолияти

2020-йилда Гедеон биринчи марта немис қўшиқчилик танлови Тҳе Воиcе Кидс кастинига қатнашди ва иккинчи босқичдан кейин лойиҳани тарк этди. У 2022-йилда қайтди ва бу сафар Гедеон нафақат саралаш жараёнида анча узоққа борди, балки мураббий Алваро Солер билан ўнинчи мавсум финалига чиқди ва у ерда Франк Синатранинг иккита қўшиғини ижро этди[3].

Натижада, Гедеон Солернинг иккита консертида чиқиш қилди: Граз Шлоссбергидаги Касематтен очиқ саҳнасида ва Венадаги Газометрда. Шунингдек, у Старначт ам Неусиэдлерсеэ дастурининг қизитиш (wарм-уп) концертида, Голс халқ байрамида ва Ҳалбтурн Цчардакенфестида саҳнага чиқди, ўзининг фортепиано ўқитувчиси Гебҳард Раусчер билан Китцеэ қал’асида икки дона катта роялда бир вақтда фортепиано концертини ижро этди ва октябр ойида Гедеоннинг телевидениедаги чиқишларини томоша қилган Бургенланд губернатори билан учрашди. Декабр ойида у Радио Бургенланднинг „Маҳлзеит Бургенланд“ дастурида Бургенланд учун илк радио интервюсини берди.

2021-йил июл ойида Гедеон бургенландлик ёш мусиқачилар учун ўтказиладиган подиум.жазз.поп.роcк… танловида ўзининг ўзи басталаган „Фалл инто Ёур Армс“ жазз асари билан вокал ва фортепиано ижроси учун ғолиб бўлди[4]. Шунингдек, у 2023-йил кузида „Фалл инто Ёур Армс“ қўшиғи билан Бургенланд Сонг Чалленге танловида қатнашди. Шу муносабат билан Гедеон жонли консертлар ва студия ёзувлари учун гуруҳ тузди[2].

2025-йил 15-декабрда Гедеоннинг Эуровисион танловининг 2026-йилги босқичи учун Австриянинг миллий финал танловида, Виэнна Cаллинг — Wер сингт фüр Öстерреич? номли шоуда, „Танзсчеин“ қўшиғи билан Cосмó саҳна номи остида иштирок этиши эълон қилинди[5][6]. У 2026-йил 20-февралдаги финалда ғолиб бўлиб, ўз юртида Австрия номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди[7][8]. У Эуровисион финалида 24-ўринни эгаллади[9].

Гедеон ўзининг саҳнадаги номи ва юзидаги кўк юлдуз қандай пайдо бўлгани ҳақида шундай дейди: "Виэнна Cаллинг кастинги олдидан сал қолганида, мен: „Бир дақиқа, мен исмимни тезда ўзгартириб оламан“, дедим. Чунки бу илгари қилган ишларимдан жуда фарқ қилади. Ўшанда мен инглиз тилида, поп-роcк, классик рок услубида ёзардим, ҳозир эса кўпроқ немисча попга ўхшайди. Шунинг учун, „Яхши, мен бошидан бошлаяпман“ деб ўйладим. Кейин Cосмó пайдо бўлди ва мен: „Яхши, Cосмога нимадир керак, исмига мос келадиган кўринадиган нарса керак“, деб ўйладим ва шундай қилиб юлдуз пайдо бўлди."[10].

Дискографияси

Маълумотлар иТунесдан олинган[11].

Миниалбомлар

ЭПлар рўйхати, танлаб олинган маълумотлар билан
Номи Тафсилотлар
Фром Мй Роом
  • Чиқиш санаси: 2025-йил 13-июн
  • Лейбл: Мустақил чиқарилган
  • Формати: Рақамли юклаб олиш
Лиэбер танз ич wеитер
  • Чиқиш санаси: 2026-йил 8-май
  • Лейбл: Тöчтерсöҳне
  • Формати: Рақамли юклаб олиш

Сингллар

Сингллар рўйхати, йили, албоми ва чартдаги ўринлари билан
Номи Йил Чартдаги энг юқори ўринлари Албом ёки ЭП
АУТ
[12]
АУТ
Аир.

[13]
„Гиве Ме а Момент“ 2022  — — Албомга киритилмаган сингллар
„Пизза“
(феат. Эрич Галачо & Франcесcо Иалаззо)
 — —
„Фалл инто Ёур Армс“ 2023  — —
„Фастер Тҳан Эвер Бефоре“ 2024  — —
„Плай Анотҳер Сонг“ 2025  — — Фром Мй Роом
„28 Ҳоурс“  — —
„Донът Дреам Итъс Овер“  — —
„Танзсчеин“ 2026 2 28 Лиэбер танз ич wеитер
„—“ бу ҳудудда чартга кирмаган ёки умуман чиқарилмаган ёзувни билдиради.

Манбалар

  1. ↑ „70. Сонг Cонтест: Cосмó лöст ден „Танзсчеин“ фüр Öстерреич“. Диэ Прессе (2026-йил 21-феврал).
  2. ↑ 2,0 2,1 „Сонгчалленге Бургенланд: Бенжамин Гедеон“. Қаралди: 2026-йил 6-феврал.
  3. ↑ „Тҳе Воиcе Кидс 2022 Финал-Кандидатен“. Қаралди: 2026-йил 7-феврал.
  4. ↑ „одиум.жазз.поп.роcк... Бенжамин Гедеон ист Сиэгер“ (де).[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Сонг Cонтест: Зwöлф Аcц фüр Ворауссчеидунг стеҳен фест“ (де). неwс.ОРФ.ат (2025-йил 15-декабр). Қаралди: 2026-йил 4-январ.
  6. ↑ Грангер, Антҳонй „🇦🇹 Аустриа: Cастинг Роунд Тҳис Wеэкенд фор Виэнна Cаллинг – Wер сингт фüр Öстерреич?“ (эн-ГБ). Эуровоих (2025-йил 18-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-январ.
  7. ↑ Неил Фаррен. „🇦🇹 Аустриа: Cосмó то Эуровисион 2026“ (2026-йил 20-феврал). Қаралди: 2026-йил 20-феврал.
  8. ↑ „Cосмó wилл синг фор Аустриа – То Эуровисион 2026 wитҳ "Танзсчеин"“. Эуровисионwорлд (2026-йил 20-феврал). Қаралди: 2026-йил 20-феврал.
  9. ↑ „Эуровисион 2026 Ресулц: Вотинг & Поинц“ (эн-гб). Эуровисионwорлд. Қаралди: 2026-йил 16-май.
  10. ↑ „"Сервус ор Оида?" Тҳе ултимате қуэстионс оф фаитҳ ин CОСМÓ - Аустриа Эдитион 🇦🇹“. ЁуТубе. ОРФ ОН (2026-йил 2-май). — „Мими: Ёу'ре кноwн ас Cосмó. Бут ёу'ре Бенжамин, Бен, ёур фриэндс cалл ёу. Ҳоw дид Cосмó cоме абоут?... ...Дид ёу план ит тҳат wай, ор дид тҳе cонcепт девелоп органиcаллй? Cосмó: Ит девелопед органиcаллй. Ит реаллй cаме абоут верй қуиcклй анд спонтанеоуслй. Шортлй бефоре тҳе Виэнна Cаллинг аудитион, И саид, "Wаит а минуте, И'м гоинг то қуиcклй чанге мй наме." Беcаусе ит'с со дифферент фром анйтҳинг И'ве доне бефоре. Баcк тҳен, И wроте ин Энглиш, кинд оф лике поп-роcк, cлассиc роcк стйле, анд ноw ит'с море лике Герман поп. Со И тҳоугҳт, "Окай, И'м басиcаллй стартинг овер." Тҳен Cосмó cаме алонг, анд И wас лике, "Окай, Cосмó неэдс сометҳинг, сометҳинг висуал тҳат фиц тҳе наме," анд тҳен тҳе стар cаме абоут.“. Қаралди: 2026-йил 10-май.
  11. ↑ „Бенжамин Гедеон он Аппле Мусиc“. Аппле Мусиc.
  12. ↑ „Дисcограпҳиэ Cосмó“ [Cосмó Дисcограпҳй] (де). Ö3 Аустриа Топ 40. Қаралди: 2026-йил 23-май.
  13. ↑ „Радио-Чарц Öстерреич – Чартwоче 9/2026“ [Радио Чарц Аустриа – Чарт Wеэк 9/2026] (де). ИФПИ Аустриа. 2026-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 20-март.