Countryball
Cоунтрйбалл (cоунтрй — „мамлакат“, балл — „тўп“, „юмалоқ“) фойдаланувчилар томонидан яратилган интернет-мемдир. Олмон имагебоарди бўлмиш Краутчан.нет сайтида, /инт/ бўлимида 2009-йил иккинчи ярмида пайдо бўлган. Мем кўплаб интернет-комиксларга асос бўлиб, уларда мамлакатлар шахслантирилади, бир-бири билан бузуқ инглизчада гаплашиб, миллий стереотип ва халқаро алоқалар ҳажв этилади.
Мемга полшаликлар Полша пайроғини ҳамкорликда чизгани сабаб бўлгани учун мем поландбалл ўлароқ ҳам маълум.
Тарихи

Поландбалл 2009-йил августда драwбалл.cом сайтида полшалик Интернет фойдаланувчилар билан бошқа мамлакатлардаги фойдаланувчилар орасида бўлиб ўтган „кибер уруш“дан кейин туғилган. Сайтда фойдаланувчилар истаган нарсани чиза олишади. Бошқалар чизган тасвирларни ҳам ўзгартира олишади. Поляк Интернетчилар орасида копток устига Полшанинг байроғини чизиш фикри пайдо бўлади. Минглаган поляклар қизил ранг устини оқ ранг билан бўяшади ва расм ўртасига „ПОЛСКА“ деб ёзишади. Бунга жавобан 4чан имагебоарди аъзолари расм устидан фашистларнинг белгиси бўлмиш свастика чизишади.[1][2]
Краутчан.нет олмон имагебоарди бўлиб, унинг /ИНТ/ бўлимига инглизча гапирувчи нетизенлар кириб туришади. Поландбаллни Британиялик Фалcо бошлаган дейишади. Мемни Фалcо 2009-йил сентабрда чала инглизчада ҳисса қўшувчи поляк Wожакни тролл қилиш учун МС Паинт ёрдамида яратади. Бундан кейин руслар Поландбалл расмларини фаол чиза бошлашади.[1][3][4]
Мавзулар
Поландбалл 2010-йил Смоленскда содир бўлган Полша президенти Леч Каcзйńски ҳалок бўлган авиаҳалокатдан кейин машҳур бўлди. Поландбалл поляк мегаломания ва миллий комплексларни э'тиборга олиб,[2] мамлакатнинг тарихини, ташқи ишларини ва стереотипларини тасвирлайди[3][5] Cоунтрйбаллар орасидаги суҳбатлар одатда бузуқ инглизчада ва Интернет сленгда ёзилади (Лолcат меми каби). Одатда комиксларда полша байроғидан фарқли ўлароқ қизил ранг атайин оқ ранг устида чизилади. Комиксларда Поландбалл одатда йиғлаёган қилиб тасвирланади.[1][2]
Баъзи Поландбалл комикслари Россия фазога уча олиши, аммо Полша уча олмаслигига асосланган. Машҳур Поландбалл комиксларининг бирида Ерга улкан метеорит келиб урилади. Фазо технологияси бор мамлакатлар ерни тарк этишади ва планетанинг орбитасига чиқишади. Комикс сўнггида ҳали ҳам ерда қолган Полша йиғлаб машҳур „Поланд cаннот инто спаcе“ („Полша фазога олмайди“) жумласини айтади.[3]
Шу хажвий йўлда руслар қайси мамлакат устунлиги ҳақидаги мунозарани тўхтатиб қўйишди.[1][3][5] Яна бир тарихий-сатирик Поландбалл комиксида Полша бошқа мамлакатларни зериктираётгани тасвирланган. Полша „Со wҳен wе cрушед Руссиа анд тҳе туркс [сиc] wере wере тҳе биггест cоунтрй ин тҳе wорл… анд…“ („Биз Россияни абжағини чиқарганимизда турклар дунёдаги энг катта мамлакат эди… ва…“) дейди. Буни эшитиб бошқа cоунтрйбаллар кулади. Полшанинг жаҳли чиқиб курwа дейди ва „Интернет сериоус бусинесс“ („Интернет жиддий иш“) деган ёзувни кўтаради. Бу ёзув интернет сленгида мавзуларни менсимаганлар устидан кулиш учун ишлатилади. Комикс одатдагидек Полшанинг йиғлаши билан якунланади.[1][2][6]
Бошқа cоунтрйбаллар

Бошқа мамлакатлар ҳақида ҳам Поландбалл комикслар бор. Аммо одат бўйича улар ҳам „Поландбалл“деб аталади.[1] Аслида уларни „cоунтрйбаллс“ деб атаса бўлади.[4] Луркморе.тога кўра, Бавариянинг ўз коптоги бор. АҚШ штатлари, Сибир ва бошқа жойлар учун ҳам коптоклар яратилган. Сингапур учбуршак шаклида бўлиб, унинг коптоги „Трингапоре“ деб аталади; Исроил гиперкуб шаклидаги коптокка эга; Қозоғистон ғишт шаклидадир; Буюк Британия бўлса шляпа кийган ва монокл таққан қилиб тасвирланади.[7]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Орлиńски, Wожcиэч. „Wйниосłэ лол заборców, cзйли Поландбалл“ (Полиш). Газета Wйборcза (16-январ 2010-йил). Қаралди: 25-март 2012-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Запаłоwски, Радосłаw. „Зноwу леcą з нами w... кулки“ (Полиш). Cоолтура (15-феврал 2010-йил). 2013-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-март 2012-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Каписзеwски, Куба. „Феномем - Полска ниэ умиэć космос“ (Полиш). Прзеглąд (13/2010). 2014-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Поландбалл“. Кноwёурмеме. Қаралди: 2012-йил 26-март.
- ↑ 5,0 5,1 Cегиэлски, Томек. „МЕМЙ. Легендй Интернету“ (Полиш). Ҳиро.пл (2011-йил 12-апрел). 2011-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-март 2012-йил.
- ↑ „Поландбалл cартоон“. Ункноwн (ункноwн). 2012-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ „Инт“ (Руссиан). Луркморе.то (26-декабр 2011-йил). 2021-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Cоунтрйбалл“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Поландбалл, Кноwёурмеме.cом
- Поландбалл, милитарйпҳотос.нет