Crissy Haslam
Cриссй Ҳаслам (қизлик фамиляси: Гарретт, 1958-йил ноябрда туғилган) – америкалик хайриячи, болалар ҳуқуқлари ҳимоячиси. 2011–2019-йилларда Теннессеэ штатининг биринчи хоними бўлиб ишлаган, унинг эри Билл Ҳаслам эса шу давр мобайнида Теннессеэ губернатори лавозимида хизмат қилган[1].
Ёшлиги ва таълими
Cриссй Гарретт 1958-йил ноябр ойида Техас штатининг Ҳоустон шаҳрида Чрис ва Эд Гарретт оиласида туғилган[2] Ёшлигида оиласи билан Теннессеэ штатининг Мемфис шаҳрига кўчиб ўтган ва у ерда Саинт Марй’с Эписcопал мактабида таҳсил олган. 1980-йилда Эморй университетини молия ва маркетинг йўналишлари бўйича тамомлаган. Кейин Кнохвиллега кўчиб ўтиб, Теннесси университетида қабул қилиш бўйича ёрдамчи директор бўлиб ишлаган. 1985-йилда таълим соҳасида магистр даражасини олган[3][4].
Теннессеэ биринчи хоними (2011–2019)
2011-йилда эри Билл Теннессеэ губернатори лавозимига қасамёд қилгач, Cриссй штатнинг биринчи хоними бўлган.
Ҳасламнинг биринчи хоним сифатидаги фаолияти болаларнинг таълими ва ўқиш қобилиятида ота-оналарнинг иштирокини оширишга қаратилган эди[5].
2012-йил 1-июнда Ҳаслам „Реад20 Фамилй Боок Cлуб“ лойиҳасини ишга туширган, унинг мақсади болалар саводхонлигини ошириш эди. Дастур ота-оналарга болалари билан кунига камида 20 дақиқа вақт ўқишга сарфлашни тавсия қилган. Ҳаслам Доллй Партоннинг Имагинатион Либрарй ташкилотининг фаол ҳомийси бўлиб, унинг фаолиятини кенгайтиришга ёрдам берган[5].
„Реад20 Боок Cлуб“дан ташқари, Ҳаслам „Реад20 Боок Патрол“ни ҳам ишга туширган. Бу дастур болалар, оилалар ва жамоалар ўртасидаги ҳамкорликни, шунингдек маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратилган. Лойиҳа Теннессеэдаги кам таъминланган жамоалар учун китоблар билан таъминлаш вазифасини ҳам ўтаган[5].
Шахсий ҳаёти
Cриссй Ҳаслам 1981-йилда Кнохвилледа Билл Ҳасламга турмушга чиққан. Уларнинг уч фарзанди ва етти набираси бор[1][5]. Ҳаслам „Лове Китчен“ каби жамоат ташкилотларида кўнгилли бўлиб ишлаган, бу ташкилот Кнохвилледаги қашшоқ ва уйда қолган аҳолига овқат етказиб бериш билан шуғулланади[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Буилдинг он эхпериэнcе ас Кнохвилле'с маёр, 'оптимистиc анд энтҳусиастиc' Ҳаслам бегинс леадинг ста“ (эн). кнохнеwс.cом. 2016-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „Биограпҳй“. Cриссй ҲасламТЕННЕССЕЭ БИРИНCҲИ ХОНИМИ. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 „Cриссй Ҳаслам“. Натионал Говернорс Ассоcиатион. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „Cриссй Ҳаслам Биограпҳй - Wифе оф Говернор Билл Ҳаслам“ (эн-УС). БиограпҳйТреэ (2017-йил 5-апрел). Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Абоут Cриссй“ (эн). тн.гов. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.