Cйcлопс Блинк — WатчГуард ва АСУС каби роутерлар ва фиреwалл қурилмаларни cомманд & cонтрол (C&C)дан фойдаланиб ўз ботнет тизмасига қўшиш учун мўлжалланган зарарли дастур.

Ушбу дастур инфексияси CВЕ-2022-23176 коди орқали ўлжасини эксплуатация қилади. Бу эса нишондаги қурилманинг бошқарув тизимини бутунлай эгаллаб олиш имтиёзларни оширади[1]. Қурилмага вирусли дастур ўрнашиб олгандан сўнг, cомманд & cонтрол тизими орқали ўз ботнети учун қурилмадан сервер сифатида фойдаланади. Унинг дастурий таъминот дизайни кейинги модулларни ўрнатишга ва прошивка янгиланишларига чидамли бўлишга имкон беради.

Cйcлопс Блинк биринчи марта 2022-йилнинг феврал ойида Буюк Британия Миллий киберхавфсизлик маркази (НCСC) ва Америка Қўшма Штатларининг Киберхавфсизлик ва инфратузилма хавфсизлиги агентлиги (CИСА) томонидан чоп этилган хавфсизлик бўйича тавсияномаларда батафсил баён қилинган. Агентликларга кўра, зарарли дастур Россия Федерацияси ҳарбий разведка бўлинмаси ГРУ таркибидаги Сандwорм хакерлар гуруҳи томонидан яратилган.

Зарарли дастурнинг умумий тузилиши, келиб чиқиши ва тармоқ қурилмаларига ҳужум қилиши ВПНФилтер зарарли дастурига ўхшаб кетади. Тренд Миcро Инc. киберхавфсизлик фирмаси маълумотларига кўра, зарарли дастур 2019-йил июн ойидан бери мавжуд бўлиши мумкин. Минглаб роутерларни ушбу дастурдан тозалашга эришилинган[2]. Сандwорм ўтмишда Украина моддий активларига ҳужум қилган бўлса-да, зарарли дастур Украина тармоқ ускуналарини нишонга олмаган ва Россия—Украина урушига алоқаси йўқ деб тахмин қилинади[3][4][5][6].

Манбалар

Ҳаволалар