DDT
- Ушбу мақола кимёвий модда ҳақидадир. Мусиқа гуруҳи учун ДДТ (гуруҳ) саҳифасига қаранг.

ДДТ (дихлордифенилтрихлоретан; C14Ҳ9Cл5) — инсектицид, оқиш ёки малла ранг кимёвий модда. Суюқланиш ҳарорати — 74,5—93 °C. Сувда ёмон, спирт, бензол ва бошқа эритувчиларда яхши эрийди. 170—200 °C гача қиздирилганда парчаланиб, водород хлорид ҳосил қилади. Хлорбензол ва конденсатловчи моддалар, масалан, сулфат кислота, қуруқ водород фторид иштирокида хлорални конденсатлаш йўли билан олинади. ХХ асрнинг 40—60-йилларида кўпгина мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам зараркунанда ҳашаротларга қарши курашда, шунингдек, безгак паразитлари (чивинлар)ни йўқотишда қўлланган. Инсон ва ҳайвонлар организмида тўпланиши, атроф-муҳитда биологик парчаланишга ўта чидамлилиги, табиатдаги биологик мувозанатини бузиши сабабли ривожланган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистонда 1970-йилдан ишлатиш ман қилинган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |