Даббаш (арабча: دباش‎‎, шунингдек Диббаш) Сурия шимоли-шарқидаги қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Латакия муҳофазаси таркибига киради. Ал-Фахура ноҳиясидаги Қардаҳадан 10 километр (6.2 ми) шимолда жойлашган. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Даббаш аҳолиси 472 кишини ташкил қилган[1]. Қишлоқ аҳолиси асосан алавийлар бўлиб[2], камчилик христиан жамоаси ҳам истиқомат қилади[3].

Даббаш

دباش
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Латакия
Округ Латакия округи
Кичик туман Ал-Фахураҳ ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
472[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Географияси

Даббаш денгиз сатҳидан 600 метр (2000 фут) баландликда жойлашган бўлиб, қишлоқ уйлари Жабал Арба’ин тоғининг ёнбағирлари бўйлаб сочилиб кетган. Қишлоқ ерлари бир неча авлод давомида терраса қилиб келинган. Қишлоқнинг сув та’миноти бир нечта булоқлардан таъминланади. Ушбу булоқлар гилос, ёнғоқ ва бодом боғларининг сув таъминоти учун ёрдам беради. Даббашнинг асосий экини тамаки ҳисобланади[2].

Тарихи

Қишлоқ аҳолиси 1960-йилда 595 кишини ташкил этган бўлса, 1994-йилга келиб 444 кишигача камайган. Бу пасайиш асосан аҳоли Латакиядаги тамаки заводида ишлаш учун ва Дамашққа ҳарбий хизмат ўташ учун кўчиб кетгани ҳамда туғилиш даражасининг пастлиги билан изоҳланади[4]. Хусусан, насроний жамоаси 1935-йилги аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг 38 фоизини (274 нафар аҳолидан 101 нафари) ташкил этган бўлса, 1994-йилга келиб бу кўрсаткич 7,5 фоизгача пасайди[3]. 1960—1970-йиллар оралиғида энг кескин пасайиш юз берган. Шундан сўнг турмуш шароитларининг яхшиланиши, ҳудудда янги иш ўринларининг пайдо бўлиши ва жамоат транспортининг такомиллашуви туфайли аҳоли сони барқарорлашган. 1970-йилларда тамаки заводи очилган. 1972-йилда эса Латакиягача бўлган йўл асфалтланган. Даббашда бошланғич ва ўрта мактаб мавжуд. Қишлоқ атрофидаги бешта кичик қўрғонни ҳам қамраб олган муниципалитет марказидир[4].

Манбалар

Адабиётлар