Dabir
Дабир (сўғдча) — мамлакат ҳукмдорининг шахсий котиби. Илк ўрта асрлардан бошлаб манбаларда учрайди. Катта ва кичик маъмурий ҳудуд ҳукмдорларининг маҳкамасида котиб. Самарқандда Афросиёб деворий суратлари орасидаги сўғдча ёзувда котиблар бошлиғи — дапирпат. Д.лар чуқур билимли етук одамлар бўлишган. Улар дин, тарих, адабиётни пухта билиши, ажойиб услубда ёзиши ва воқеани чиройли сўзлар билан ифодалай билиши лозим эди. Д.нинг сифатларини Низомий Арузий Самарқандий ўзининг "Чор мақола" ("Тўрт мақола") асарида батафсил баён этган. Ҳукмдорнинг бошқа ҳукмдорлар билан ёзишмаларининг юқори савияда битилишида Д.нинг масъулияти улкан бўлган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |