Dabka

Дабка (арабча: دبكة, шунингдек дабке, дабки, дубки, дабкеҳ деб ҳам талаффуз қилинади; кўпликда дабкаат[1]) – Левант халқ рақси бўлиб, айниқса Ливан, Иордания, Фаластин ва Сурия халқлари орасида кенг тарқалган[2][3][4]. Дабка айлана ва саф тортилган ҳолда рақсга тушилади ҳамда тўйлар ва бошқа қувончли маросимларда фаол ижро этилади. Рақс сафи ўнгдан чапга қараб тизилади ва дабка сардори сафбоши бўлиб, гоҳ томошабинларга, гоҳ бошқа раққосларга юзланиб туради.
Этимологияси
"Дабке" сўзининг этимологияси ноаниқ, аммо у Левант арабчасидаги „дабака“ (арабча: دبكة) сўзидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Бу сўз „оёқларни ерга уриш“ ёки „шовқин чиқариш“ маъноларини англатади[5][6][7].
Тарихи
Ливанлик тарихчи, журналист ва сиёсатчи Юсуф Иброҳим Язбек таъкидлашича, дабка рақси минг йиллар аввалги Финикия рақсларидан келиб чиққан[9][10]. Фаластинлик фолклоршунослар Абдул-Латиф Баргутий ва Аввад Саъуд ал-Авваднинг фикрига кўра эса, дабка қадимги Канъон халқларининг деҳқончилик билан боғлиқ ҳосилдорлик маросимларида пайдо бўлган бўлиб, улар ёвуз руҳларни ҳайдаш ва ёш экинларни ҳимоя қилиш мақсадида ижро этилган бўлиши мумкин[11].
Танловлар ва чиқишлар
Дабка мусобақалари ёки шоулари кўпинча турли маданий рақслар ва дабка ижро этувчи турли труппалардан иборат бўлади.
Кўплаб университетларда „Араб кечаси“ ёки шунга ўхшаш номли тадбирлар ўтказилади. Бундай томошалар пайтида дабка рақси саҳнада (хона ичида ёки ташқарида), зал полида ёки очиқ ҳавода ижро этилади. Дабка рақсини ижро қилиш бир неча турли қадамлардан ташкил топган: белбел, инзел, шеммел ва тахи. Бу қадамларнинг ҳар бирининг уйғунлиги, шунингдек, вақти-вақти билан сакраш ва айланишлар рақсни тўлиқ кўринишга келтиради.
Жаҳон рекорди
2011-йил август ойида Ливаннинг Доур Эл Чоуэир қишлоғида янги жаҳон рекорди ўрнатилди. Доур Эл Чоуэир ёзги фестивали доирасида 5050 кишидан иборат инсон дабкани ижро қилди ва бу ҳозирда жаҳон рекорди ҳисобланади. Бу тадбир Монреалдаги Ливан талабалар федерацияси „Толлаб“ томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Толлаб „Ла Троупе Фолклориқуэ Лес Чевалиэрс ду Либан“ жамоаси билан ҳамкорликда Монреалдаги Марселин Уилсон боғида 4475 кишидан иборат одам иштирокида беш дақиқадан ортиқ вақт давомида узлуксиз дабка рақсини ижро этган. Толлаб ўзи бу билан Исроилнинг Акка шаҳрида исроиллик араблар гуруҳи томонидан ўрнатилган 2743 кишилик рекордни янгилаган эди. Ундан олдинроқ эса Торонтода 1700 кишилик рекорд ўрнатилганди.
Манбалар
- ↑ „Стомпс. Стcикс . Спинс : АРАБ ФОЛК ДАНCЕ wитҳ КАРИМ НАГИ : Дабке . Саиди . Суфи“. Каримнаги.cом. 2019-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-январ.
- ↑ *Веал, Мичаэл Э.; Ким, Э. Таммй. Пунк Этҳнограпҳй: Артисц & Счоларс Листен то Сублиме Фреқуэнcиэс (эн). Wеслеян Университй Пресс, 2016. ИСБН 9780819576545.
- Кабир, Наҳид. Ёунг Америcан Муслимс: Дйнамиcс оф Идентитй (эн). Эдинбургҳ Университй Пресс, 2012. ИСБН 9780748669967.
- Ёрк, Мусеум оф тҳе Cитй оф Неw. А Cоммунитй оф Манй Wорлдс: Араб Америcанс ин Неw Ёрк Cитй (эн). Сйраcусе Университй Пресс, 2002. ИСБН 9780815607397.
- Стантон, Андреа Л.. Cултурал Соcиологй оф тҳе Миддле Эаст, Асиа, анд Африcа: Ан Энcйcлопедиа (эн). САГЕ, 2012. ИСБН 9781412981767.
- Пеоплес оф Wестерн Асиа (эн). Маршалл Cавендиш, 2006 — 282-бет. ИСБН 9780761476771.
- „Дабке“. Cанадиан Палестиниан Ассоcиатион ин Манитоба. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-июн.
- ↑ Cоҳен, Далиа; Катз, Рутҳ. Палестиниан Араб Мусиc: А Мақам Традитион ин Праcтиcе (эн). Университй оф Чиcаго Пресс, 2006-01-16. ИСБН 978-0-226-11298-5.
- ↑ Кассис, Реэм. Wе Аре Палестиниан: А Cелебратион оф Cултуре анд Традитион. Студио Пресс, 2023. ИСБН 978-1800783287.
- ↑ Cоҳен, Далиа; Катз, Рутҳ. Палестиниан Араб Мусиc: А Мақам Традитион ин Праcтиcе (эн). Университй оф Чиcаго Пресс, 2006. ИСБН 9780226112985.
- ↑ „Дабке“ (эн). Cанадиан Палестиниан Ассоcиатион ин Манитоба. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-июн.
- ↑ Тҳе Араб Wорлд, Волуме 8. Араб Информатион Cентер, 1962. „Бут wҳат ис дабке анд то wҳич период cан ит бе траcед? Аccординг то Лебанесе ҳисториан Ёуссеф Ибраҳим Язбеc, wҳо ис wоркинг он а боок он фолклоре, тҳе дабке cомес фром тҳе Арабиc дабака меанинг то маке а ноисе. ... Ҳис тҳеорй ис тҳат тҳе Пҳоэниcианс wере тҳе фирст теачерс оф тҳе данcе ин тҳе wорлд, анд тҳе дабке ис а репресентативе десcендант оф тҳе Пҳоэниcиан данcес лефт то ус.“
- ↑ „Тҳе Данcе: Ҳисториc Иллустратионс оф Данcинг фром 3300 Б.C. то 1911 А.Д.“. www.гутенберг.орг. Қаралди: 2023-йил 30-май.
- ↑ Волк, Луcиа. Мемориалс анд Мартйрс ин Модерн Лебанон (эн). Индиана Университй Пресс, 2010-10-21. ИСБН 978-0-253-00492-5.
- ↑ Тҳе Араб Wорлд, Волуме 8. Араб Информатион Cентер, 1962. „Бут wҳат ис дабке анд то wҳич период cан ит бе траcед? Аccординг то Лебанесе ҳисториан Ёуссеф Ибраҳим Язбеc, wҳо ис wоркинг он а боок он фолклоре, тҳе дабке cомес фром тҳе Арабиc дабака меанинг то маке а ноисе. ... Ҳис тҳеорй ис тҳат тҳе Пҳоэниcианс wере тҳе фирст теачерс оф тҳе данcе ин тҳе wорлд, анд тҳе дабке ис а репресентативе десcендант оф тҳе Пҳоэниcиан данcес лефт то ус.“
- ↑ Касчл, Элке. Данcе анд Аутҳентиcитй ин Исраэл анд Палестине: Перформинг тҳе Натион. Брилл, 2003 — 82-бет. ИСБН 9789004132382.