Али-тегиннинг 1032/3-йил Дабусияда зарб эттирган тангаси

Дабусия (Дабусқалъа) — археологик ёдгорлик (мил.ав. З-мил. ХИХ аср). Зарафшоннинг ўнг қирғоғида, Окдарё ва Қорадарёнинг туташган жойида, Зиёвуддин ш.дан 7 км шим.-ғарбда жойлашган. Арк (1,4 га) кенг хандақ ва шаҳристон (тахминан 2,2 га) билан ўралган, атрофи рабод (60 га дан зиёд)дан иборат. Антик давр қадаҳлари (мил. ав. З-а. — мил. ИИИ аср), илк ўрта асрларга (6—ВИИ асрлар) мансуб тош ва сополдан ишланган буюмлар, сирланган идишлар (9— ХИИ асрлар), тангалар, шиша идишлар ва б. нарсалар топилган. ВИ—ВИИ асрларда Буюк ипак йўлида турган Фай давлатининг маркази. Араб халифалигита қарши Сўғдда кўтарилган қўзғолон пайтида (ВИИИ аср). Д.да 10 минг кишилик гарнизон бўлган. ИХ—ХИИ асрларда Самарқанддан Бухорога борадиган „шоҳ йўли“да Д. Сўғднинг йирик шаҳри ҳисобланган. ХИИИ аср бошида мўғуллар томонидан вайрон қилинган. 15—ХВИИИ асрларга оид тарихий манбаларда қалъа сифатида эслатиб ўтилган. ХИХ асрда Бухоро амирлигига қарашли Зиёвуддин беклигининг қалъасига айланган. Арк ўрнида бек қалъаси жойлашган.[1]

Тавсниф:

Добусия ёки Добусқал’а Пахтачи туманининг энг коҳна ва қадимий тарихдан сўзловчи ўлкаси. Самарқанд билан Бухоро шаҳарларини ўзаро боғлаб турган Буюк Ипак йўли устида жойлашган қадимги шаҳарлар ичида энг йириги ва аҳамиятлиси бу Добусия шаҳарчасидир. Бу қадимий шаҳар Ўрта Осиё свилизация марказларидан бўган десак ҳам адашмаган бўламиз. Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида жойлашган бу шаҳар барча Шарқ шаҳарлари каби уч қисмдан: арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Шаҳар аркида ҳукмдор, яъни давлатни бошқарган раҳбар ва сарой аёнлари яшашган. Шаҳристонда шаҳарликлар ҳамда аслзодалар ҳаёт кечирган. Шаҳарнинг рабод қисмида эса ҳунармандлар, савдогарлар ва қўшин аскарлари истиқоад қилган. Шаҳар атрофи душман ҳужумидан сақланиш учун чуқур хандак ва мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган бўлган. Добусия шаҳри рабодининг шимоли ғарбий қисмида имом Баҳра ота хотирасига мақбара бунёд қилинган. Ушбу мақбара ҳақида айрим манбаларда Абу Хурайра мақбараси деб ҳам келтирилади. Мақбарада сақланган қабртошлардан бу ерга дафн қилинган тарихий шахснинг шахсияти ҳалигача аниқланмаган. Имом Баҳра мақбарасининг ғиштлари ва меъморий тузилишига қараб олимлар уни тахминан ХВ-ХВИ асрларда барпо қилинган, дейишади.

Добусқал’а тарихи:

Добусия ҳақидаги дастлабки тарихий маълумотлар бизга араб тарихчиси Яқубий ҳамда ватандошимиз Муҳаммад ибн Жафар Наршахийларнинг асарларидан етиб келган. Бу ҳақида археолог Амриддин Бердимуродов интернет нашрларидаги мақолаларида хабар берган. Мақолада Яқубий Суғд ҳақида гапириб, „Бу тарихий ўлка Самарқанд, Добусия, Қушония, Кеш ва Насафлардан иборат“лиги ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтганлиги таъкидланади. Наршахий эса ўзининг „Бухоро тарихи“номли асарида „Бухоронинг подшоси яшаган улкан қишлоқ Пойкенд деб аталган, Добусия қал’асини эса шаҳар дея атардилар“, — деб ёзганлиги келтирилади. Тарихий маълумотларга таянадиган бўлсак, демак, Добусиянинг шаклланиш тарихи Бухоро ва Пойкенд шаҳарлари пайдо бўлмасидан илгари даврларга бориб тақалади.

Тарихда Добусия шаҳри арабларнинг Моварауннаҳрга юришларини ҳам ўз бошидан ўтказган қал’алардан ҳисобланади. ХИ асрнинг ўрталарига келиб шаҳар яна икки сулола ўртасидаги низоларга гувоҳ бўлади. Маҳмуд Ғазнавийнинг ўғли Мас’уд Хоразм ҳукмдори Олтинтошга, қорахонийлар қарамоғида бўлган Бухоро ва Самарқанд устига юриш қилишни буюради. Қорахонийлар лашкари Али Тегин бошчилигида Олтинтошга қарши чиқади ва бу жангда у мағлуб бўлиб Добусияга чекинади. Олтинтош Добусияни қамал қилади, аммо шаҳарнинг мустаҳкам истеҳкомлари Хоразмликларни шаҳарга киришларига имкон бермайди. Узоқ муддатли қамалдан сўнг ҳар икки томон ўзаро келишади. Шу тариқа Хоразм ҳукмдори Олтинтош Мас’уд Ғазнавийнинг буйруғини бажара олмайди. Бунинг устига Олтинтош жанг пайтида қаттиқ ярадор бўлади ва бунинг оқибатида ҳалок бўлади. Аммо вазирнинг устамонлиги туфайли Хоразмликларшармандали мағлубиятдан қутилиб қоладилар. ХИИИ асрнинг бошида юртимизда юз берган мўғуллар босқини Добусиянинг тақдирида ҳам жуда аянчли бўлди. Мўғул босқинчилари Бухоро шаҳри томонга ўтишда бу шаҳарни жуда қаттиқ вайрон қилдилар. Чунки Добусияликлар жуда кам сонли бўлсалар-да, ёвнинг катта қўшинига қарши чиқишга жур’ат қиладилар. Шундан сўнг шаҳарнинг катта қисми қайта тикланмади. Айнан шу даврдан бошлаб Добусия шаҳри „Добус қал’а“ номини олади. Лекин, Добусия қал’а мақомига тушиб қолган бўлса-да, барибир у Самарқанд ва Бухоро ўртасидаги муҳим стратегик аҳамиятга эга, иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги мавқеини сақлаб қолган.

Тарихий манбаларда, ўрта асрларда Добусия шаҳри воҳанинг илмий, маданий ва маърифий маркази бўлганлиги, бу ерда жуда кўплаб фикхшунослар, ҳадисшунослар, қур’оншунослар, яшаб ўтганликлари ёзилган. Добусияда туғилган алломалардан бири бу Абу Зайд Убайдулло ибн Исо ад-Добусий. У 978 йили Добусияда туғилган ва дастлабки билимни ўз она шаҳрида олиб сўнгра Бухоро шаҳрига бориб ўқишни давом эттирган. Ул зот етук уламо бўлиб етишгач, фикх ва шариатга оид бир неча муҳим асарларни ёзган. Аллома 1039 йили Бухорода вафот этиб, шу ўлкага дафн қилинган. Зулайм ибн Хатит ад-Добусий ҳам айни Добусияда туғилган. Бу зот кўплаб мамлакатларга саёҳатга чиққан ва ҳадислар йиғиш билан машғул бўган. Айтишларига қараганда бу зот Имом ал Бухорийнинг устози ва яқин кишиси бўлган экан.

Добусия тарихи Зиёвуддин беги билан ҳам узвий боғлиқ. Айрим тарихий манбаларда, ХИХ асрларда ҳам Добусия ёдгорлиги ҳудудида Зиёвуддин бегининг қароргоҳи, масжид ва бошқа иншоатлар мавжуд бўлган деган маълумотлар келтирилади. Бундан 10 йиллар илгари Ўзбекистон Фанлар Академияси Я. Ғуломов номли археологик тадқиқотлар институти билан Япониялик олимлар ҳамкорлигида Добусия ҳудудида қазишмалар ўтказилган. Ёдгорликда олиб борилган кенг кўламли қазишмалар натижасида ушбу шаҳарчага бундан 2600 йиллар илгари асос солинганлиги исботланди. Ушбу исбот шаҳарни Зарафшон воҳасида Самарқанддан кейинги иккинчи қадимий шаҳар эканлигини кўрсатди. Бугунги кунда туманимизда жойлашган қадимий Добусия ёдгорлиги яхши сақланиб келинмоқда. Бу ерда яқин атрофда яшовчи аҳоли йилига камида икки марта, Қурбон ва Рамазон ҳайитларида бу ерга келиб, намоз ўқишиб сайиллар ўтказишиб, зиёрат қилишга одатланганлар. Бу шаҳарнинг бағрида халқимизнинг қарийб уч минг йиллик тарихи, маданияти ва маънавияти ухлаб ётибди. Агар археологик қазишмалар давом эттирилса, бу ерлар бизга яна узоқ ва қадимий ўтмишимизнинг янги сир-синоатларидан хабар беради.

Манбалар

  1. ↑ "Дабусия" ЎзМЕ. Д-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил