Dadajon
„Дадажон“ — ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонова ижро этган қўшиқ. 2008-йил эълон қилинган[манба керак]. Хонанда ўша йили қўшиқни „Бабаcıм“ номи билан турк тилида ҳам ижро этган. „Дадажон“ Усмонованинг 2000-йилларнинг иккинчи ярмида кенг оммалашган оз сонли қўшиқларининг биридир.
| „Дадажон“ | |
|---|---|
| Юлдуз Усмонова қўшиғи | |
| Чиқарилган санаси | 2008 |
| Формат | сингл |
| Ёзиб олинган | 2008 |
| Давомийлиги | 4:54 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Юлдуз Усмонова ёки Шамсиддин Садоий |
| Бастакор(лар) | Юлдуз Усмонова |
| Клипи | |
| „Дадажон“ ЁуТубеда | |
Қўшиқнинг ўзбекча ва туркча версиялари учун алоҳида клип суратга олинган. Туркча клип Туркияда суратга олинган. Ўзбекча клип Усмонованинг отаси Иброҳим Усмонов (Усмон ўғли) хотирасига бағишланган.
Тарона ля минор тоналлигида ижро этилган бўлиб[1], сўзини ҳам, куйини ҳам Усмонова ёзган[2]. Айрим манбаларга кўра, қўшиқ шеърини Шамсиддин Садоий ёзган[3].
Манбалар
- ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Юлдуз Усманова - Дадажон / Бабаcим“. ЁуТубе (21-май 2009-йил). Қаралди: 2-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Юзлаб шеърлари қўшиққа айланган шоир реанимацияда оғир аҳволда. Аёли ёрдам сўрамоқда…“. Аниқ (29-сентябр 2020-йил). Қаралди: 2-ноябр 2022-йил.