Dado
„Дадо“ 1999-йил Тошкентда ташкил этилган, ака-укалар Алишер Мадумаров ҳамда Рустам Мадумаровлардан иборат поп дуэт.[1] Гуруҳ „Анор“ гуруҳининг собиқ аъзолари томонидан тузилган. Дуэт Ўзбекистонда 2000-йиллар бошидаги энг катта тижорий муваффақиятга эришган гуруҳлардан бири бўлди. Кўп тилларни билган гуруҳ аъзолари тожик, ўзбек, рус, инглиз, турк, олмон, франсуз, испан, италян ва бошқа тилларда қўшиқ ёзди ва ижро этди.
| Дадо | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат |
|
| Фаолият йиллари | 1999-2008; 2012 |
| Жанр |
Элеcтрониc данcе Поп-роcк Ҳип-ҳоп Поп |
| Лейбл |
ПанТерра Студио Никитин WWW Реcордс ГC Реcордс |
| Собиқ аъзолар |
Рустам Мадумаров Алишер Мадумаров Шерзод Мадумаров |
„Дадо“ гуруҳининг илк студиявий албоми „Й?“ 2000-йил чиқди. 2004-йилда гуруҳнинг иккинчи студиявий албоми — „Лето“ („Ёз“) дунё юзини кўрди. „Дадо“ Ўзбекистонда ва бошқа МДҲ давлатларида ҳам шуҳрат қозонди, гуруҳнинг „Юрагим“, „Беном“, „Лето“ („Ёз“) ва „Чат-Пат“ („Дисcотҳеқуэ“) каби қўшиқлари ҳитга айланди. Гуруҳнинг айрим клиплари рус МТВ каналида кўрсатилди.
Гуруҳ 2008-йили ўз фаолиятини тўхтатди. Бунга қарамасдан, 2012-йил „Космонавты“ („Фазогирлар“) сингли эски қўшиқлар ремикслари билан эълон қилинди. „Дадо“ аъзоларидан бири Рустам Мадумаров собиқ президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг фуқаровий эри бўлган.[2] 2014-йилда ўзбек суди уни солиқ тўлашдан бўйин товлашда ҳамда миллионлаб доллар қийматга эга мулкни ўғирлашда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.[3] Панама ҳужжатлари Мадумаров хорижда кўп сонли ширкатга эга эканлигини ошкор қилди. Ширкатлар аслида Каримовага тегишли эканлиги айтилди.[4]
Дискографияси
Филмографияси
| Филм | ||||
|---|---|---|---|---|
| Йил | Номи | Рол | Шарҳ | |
| 2000 | Тоҳир ва Зуҳра янги талқин | Ўзлари | Мюзикл | |
Манбалар
- ↑ Молдалиэва, Каийргул „Гульнара Каримова с заплывшими от богатства глазами, чья жизнь богата на песни и скандалы“ [Гулнара Каримова'с лифе, wҳо wас борн wитҳ а силвер споон ин ҳер моутҳ, ис рич ин сонгс анд сcандалс] (Руссиан). Гезиттер (23-январ 2015-йил). 2020-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-май 2020-йил.
- ↑ „Гулноранинг шериклари: савол ва жавоблар“ (Узбек). ББC Узбек (15-июл 2015-йил). Қаралди: 17-май 2020-йил.
- ↑ Мировалев, Мансур. „Узбекистан: Пресидент'с даугҳтер анд тҳе Панама Паперс“. Ал Жазеэра (12-май 2016-йил). Қаралди: 17-май 2020-йил.
- ↑ Луке Ҳеигҳтон; Эдwард Малниcк. „Феарс тҳат 'диртй моней' паид фор Узбек диcтатор'с даугҳтер'с £17м Майфаир анд Белгравиа ҳомес“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2-декабр 2017-йил). Қаралди: 17-май 2020-йил.
Ҳаволалар
| Мусиқий гуруҳ ёки ансамбл ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |