Дагир (форс.) — абр нақшли ярим ипак газлама. Д. икки тепкили қўл дўконда тўқилади. Танда иплари абр-банди усулида майдагуллар билан нақшланади, арқоғига қора ип қўшилади. Д.дан чопон ва бошқа кийимлар, кўрпакўрпачалар тайёрланади. Турли жойларда турлича — шоларқоқ, олчинбар, пошшойи ва б. номлар билан аталади. Д. 20-асрнинг 60-й.ларигача Фарғона водийсида ишлаб чиқарилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил