Даҳанасой (юқори оқимида Шоган, Арикли, Босмандисой, ўрта оқимида Янгиариқ, Мозорсой, Ширинсой) — Тожикистон Республикаси Ўратепа туманидаги сой, Сирдарёнснг чап ирмоғи. Туркистон тизма тоғининг шим. ён бағирларидан бошланади. Узунлиги 108 км, ҳавзасининг майд. 780 км2. Д. қор, ёмғир, кўпроқ булоқ ва қисман кичик музликлар сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1,82 м3/сек, қуйи оқимида 1,22 м3/сек. Оқими йил давомида ойлар бўйича кам ўзгаради. Тўлинсув даври май-июнда кузатилади. Д. суви асосан суғоришга сарфланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил