Даҳбеди — қовуннинг эртапишар нави. Шакли тухумсимон, дум томони тўмтоқ, уз. 15—25 см, оғирлиги 1,7—3 кг. Сирти текис, сертўр. Туси оч яшил. Пўстининг қалинлиги ўртача. Этининг қалинлиги 3,5—4,5 см, оч яшил, куврак, хушхўр, таркибида 8—10,5% қанд, шу жумладан 5,4—6,7% саҳароза бор. Уруғхонасининг ярмини уруғдонлар эгаллайди. Уруғи экилганидан кейин 70—75 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 250—300 с/га. Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида экилади. Д.дан қовун-қоки ҳам солинади (қаранг Қовун).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил