Dahkat
Даҳкат, Дукенттепа — ўрта аср шаҳар ҳаробаси (ВИ—ХВИ асрлар). Оҳангарон дарёси ирмоғи Дукенцойнинг ўнг қирғоғида, Ангрен ш.дан тахминан 8 км шим.даги Дукент қишлоғида жойлашган. Д. олтин ва кумуш конларига бориладиган йўл ёқасидаги мустаҳкам қалъа-шаҳар ҳисобланган. Шарқ манбалари (мас, "Ҳудуд ул-олам", Х аср)да ёзилишича, Д. Шошнинг обод шаҳарларидан саналган, Д. ҳаробасини 1958-йил археолог В. Д. Жуков текшириб, кумуш тангалар топган. Ю. Ф. Буряков археологик қазиш ва кузатув ишлари олиб борган (1959, 1960, 1966), Д. арк (майд. 0,5 га) ва шаҳристон (майд. 7,5 га) дан иборат бўлган. Аркнинг бал. 6– 8 м. Илк ўрта асрга оид саргиш, оч қизил ранг билан бўялган сопол (Мингўрик топилмаларига ўхшаш), шиша буюмлар, ёрғучоқлар, бурама кумуш билагузуклар (10— ХИИ асрлар), кумуш ва мис танга хазиналари (11 — 12; 13— ХВИ асрлар) топилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |