Даика (инг . дике ёки дуке — тўсиқ, тош девор) — интрузив магматик жисм, параллел текисликлар билан чегараланиб, бўшлиқлардаги жинслар орасида ётади. Д. купинча қаттиқроқ жинслардан тузилганлиги ва атрофдаги жинсларнинг нураб ёки ювилиб кетиши натижасида жойларда деворга ўхшаб кўтарилиб қолади. Д. эффузив ва интрузив жинслар ёки чуқур магма ўчоқларига боғлиқ бўлган алоҳида минтақаларни юзага келтиради. Д. бир марказдан чиққан радиал ва ҳалқа кўринишларида ҳам бўлади. Баъзан Д. ноёб фойдали қазилмаларни топишда белги ҳисобланади. Чатқол-Қурама, Молгузар, Қизилқум ясси тоғлари ва б. тоғларда учрайди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил