Dajjol

Дажжол (арабча: ٱلدَّجَّالُ — алдамчи, фирибгар) ёки Масийҳи Дажжол — Ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва диндорларни Аллоҳ кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзи ғилай одамсимон махлуқ[1]. У ёвузлик тимсоли сифатида эзгулик тарафдорлари билан жанг қилиб, охир-оқибатда мағлуб бўлиши ҳақида ёзилган[1][2].
Кўриниши
Ҳадисларда дажжолни сочи кўп ва жингалак бўлиши, кўзи бўртиб чиққан, чап кўзи ғилай ва икки кўзи орасида „кафора“ (яъни кофир) деган ёзув бўлиши таъкидланган[3].
Ишлари
Аллоҳ одамларни синаш учун дажжолга турли нарсалар, жумладан жаннат ва дўзах, ўлган одамни тирилтириш, ёмғир ёғдириш, ерни ҳосилдор қилиш каъби ишларни қилиш қудратини беради. Сўнг у худоликка даво қилади, лекин ўзидаги ғилайлик, пешонасида ёзувни кетказа олмаслиги билиниб қолади[3]
У ер юзидаги барча жойларга боради, лекин Макка ва Мадина шаҳарларига кира олмайди. Ҳадисларда бу икки шаҳарни фаришталар қўриқлаши, Мадина шаҳри яқинида тузли ерга дажжолни келганини эшитган кофир ва мунофиқлар унинг олдига бориши ҳақида айтилган[3].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Маделунг, Wилферд; Дафтарй, Фарҳад, эдс (2017). "Дажжāл". Энcйcлопаэдиа Исламиcа. Леиден анд Бостон: Брилл Публишерс. дои:10.1163/1875-9831_исла_CОМ_035982. ИССН 1875-9823.
- ↑ Сиддиқи, Шазиа „Тҳе Античрист оф Исламиc традитион“ (эн). Олеан Тимес Ҳералд (2020-йил 17-январ). Қаралди: 2021-йил 6-август.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Энг катта фитна Масийҳ Дажжолнинг сифатлари“ (2016-йил 1-декабр). Қаралди: 2024-йил 14-ноябр.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |