Даклар — қад. шим.-фракий кабилалари, Дунайнинг шим.дан Карпат тизма тоғлари этакларигача ёйилиб яшаганлар. Децебал (Д. йўлбошчиси) даврида Д.нинг мардона қаршилик кўрсатишларига қарамай, 89, 101 — 102, 105—106-йилларда улар яшаётган худудлар римликлар томонидан босиб олиниб Дакия провинсиясига айлантирилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил