Даллол — 1) Шарқ мамлакатларида савдо-сотиқ ишларида ҳаридор билан сотувчи ўртасида воситачилик қилувчи, молга нарх қўйиб, уларни битиштирувчи киши. Хизмати учун муайян ҳақ олади. Ўзбекистонда чорва моллари бозорларида ҳозир ҳам фаолият кўрсатади; 2) биржа воситачиларининг умумий номи (к,. Брокер, Воситачи, Дилер, Маклер ва б.).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил