Dam
Qiyofa
Дам (форс— нафас) — 1) ҳунармандчиликда — ўчоққа ҳаво ҳайдайдиган гармонсимон мослама. Д. ва осма Д. деган хиллари бор. Катта-кичиклиги ва ўрнатиладиган қасқонлари (гардишлари) сони (2—11 та) га кўра турли касбларда турли Д. ишлатилади: 2 қасқонлиси заргарликда, 3 қасқонлиси анжомсозликда, 5 қасқонлиси пичоқсозликда, 6 қасқонлиси дегрезликда ва б. Булар заргар дами, пичоқчи дами, мискар дами, темирчи дами деб ҳам аталади. Ўрта Осиёда Д. жуда қадимдан ишлатилиб келинган. У ХИ аср ёзма ёдгорлиги "Девону луғотит турк"да кўрук, ХВ аср адабиётида, хусусан, Алишер Навоий асарларида ҳозирги Д. тарзида учрайди. Д. ҳозир ҳам қўлланади; 2) пичоқ, кетмон, теша ва б. шу каби асбобларнинг тиғи.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |