Damlash
Дамлаш, димлаш — таом пиширишдаги жараён. Баъзи таомлар пишгандан сўнг яна маълум муддат дамланиб меъёрига етказилади. Бунда овқатли идиш буғ чиқмайдиган қилиб жипс беркитилади, ё жуда суст оловда ёки қизиган ўчоқ таптида, ёхуд ўчоқдан олинган ҳолда дам едирилади. Мас, ош Д., чой Д. ва ш.к. Дамланганда масаллиқ қайнашдан тўхтаб, унда эриган турли фойдали неъматлар бир-бири билан кимёвий қўшилади ва янада лаззатлироқ бўлади. Иссиқ овқатларнинг барчасини, ҳатто суюқ ошларни ҳам Д. тавсия қилинади. Иссиқ сомсанинг устига қалинроқ нарса ёпиб, дамлаб қўйилса, ўз бўғи таъсирида ҳамири юмшайди.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |