Дамодар — Ҳиндистондаги дарё. Узунлиги 580 км, ҳавзасининг майдони 20 минг км2дан ортиқ. Чхота-Нагпур платосидан бошланиб, Ҳиндганг текислигининг шарқий қисмидан оқади, Ганг дарёси делтасида унинг тармоғи — Хугли дарёсига қуйилади. Ёз ва куз ойларида тўлиб оқади. Ўртача сув сарфи 330 м3/сек. Қуйи оқимида кема қатнайди. Д. ҳавзасида ГЕС, сув омборлари, суғориш каналлари қурилган. Д. водийси Ҳиндистоннинг муҳим индустриялашган (иссиқлик электр ст-ялари, кўмир қазиб олиш, металлургия, машинасозлик) раёнларидан бири.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил